UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Суперлига. "Нефтчи" Олмалиқда "Сурхон" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" Олмалиқда "Сурхон" билан дуранг ўйнади

Теглар :  НефтчиСурхон
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" учрашуви якунланди.

Суперлига, 13-тур

29 июнь 2022 йил. Олмалиқ, ОКМК стадиони. 19:00

"СУРХОН" – "НЕФТЧИ" 1:1

Голлар: Сирожиддин Қўзиев 34', Абдул Азиз Юсупов 76'

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Акмал Ғиёсов, Александр Буров, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Сурхон": 86. Даврон Мерганов, 3. Бобиржон Акбаров, 4. Жавоҳир Соҳибов (60. Ўрал Чориев 75'), 5. Серхио Родригес, 8. Бахтиёржон Қосимов, 10. Муродбек Бобожонов, 19. Нуриддин Ҳасанов, 23. Абдул Азиз Юсупов, 33. Тоҳиржон Шамситдинов (26. Улуғбек Абдуллаев 31'), 66. Беҳруз Шайдулов, 99. Камрон Саидазимов (6. Жаҳонгир Аҳмадов 56').

Захира: 53.Абдумўмин Пардаев, 2. Зоир Жўрабоев, 24.Фарҳод Маматқулов, 40. Абдуғафур Ҳайдаров, 55. Шарафиддин Шобиров, 64.Самандар Қодиров.

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 6.Сирожиддин Қўзиев (7.Ойбек Қиличов 85'), 13.Лутфулло Тўраев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Умар Адҳамзода (11.Иззатилла Абдуллаев 71'), 44.Дарко Станоевич, 77.Аброрбек Исмоилов, 99.Улуғбек Ҳошимов.

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 9.Суннатилла Абдуллажонов, 25.Дониёр Мадаминов, 31.Марко Сарич, 46.Шаҳзодбек Убайдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Мўминжонов 14', Камрон Саидазимов 47', Даврон Мерганов 63', Умар Адҳамзода 66'

ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБА! Улуғбек Ҳошимов Аброр Исмоиловга тўпни узатди, унинг дарвоза томон йўллаган зарбаси эса анчагина ноаниқ кетди.

85. "Нефтчи"да ўзгариш: Сирожиддин Қўзиев ўрнига Ойбек Қиличов майдонга тушди.


84. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Сурхон" футболчиси олдинга бориб дарвоза томон зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпга Абдул Азиз Юсупов зарба берди, амма ушбу зарба ҳам ноаниқ...

81. "Сурхон"да яна бир хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Анвар Ғофуров тўпни қайтарди, сал қолганда тўп дарвоза тўридан жой олиши мумкин эди.

Абдул Азиз Юсупов чамаси 16 метрлардан зарба бериб, дарвозанинг тўрига тўпни "михлаб қўйди"!


76. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Сурхон" ҳисобни тенглаштирди!

75. "Сурхон"да ўзгариш: Жавоҳир Соҳибов ўрнига Ўрал Чориев майдонга тушди.

71. "Нефтчи"да ўзгариш: Умар Адҳамзода ўрнига майдонга Иззатилла Абдуллаев тушди.

65. Абдуллоҳ Олимовнинг жарима зарбасидан дарвоза томон йўллаган зарбасини Мерганов қайтарди.

63. Даврон Мерганов олдинга чиқиб келиб дарвоза томон яқинлашаётган Улуғбек Ҳошимовни йиқитди. 

56. "Сурхон"да ўзгариш: Камрон Саидазимов ўрнига Жаҳонгир Аҳмадов туширилди.

55. Нуриддин Ҳасанов бир неча футболчини алдаб жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди, дарвозабондан сейв!

51. "Сурхон" жамоаси иккинчи бўлимни анчагина фаол тарзда бошлашди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+3. Биринчи бўлим якунланди!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Голдан сўнг ўйин темпи бироз тушди. 

Лутфулла Тўраевнинг узатмасидан сўнг Сирожиддин Қўзиев дарвоза томон зарба бериб, гол урди!


34. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Нефтчи" ҳисобни очди!

31. "Сурхон"да ўзгариш: Тоҳиржон Шамситдинов ўрнига Улуғбек Абдуллаев майдонга тушди. 

27. Ўйин ҳарорати анчагина юқори. 

23. Аброр Исмоилов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Мерганов эса ушбу вазиятни бартараф этди.

22. "Нефтчи" жамоаси бир неча бор ҳужумлар уюштирмоқда. Аммо ҳамон голдан дарак йўқ. 

13. Тўп назорати асосан "Сурхон" футболчиларида.

5. "Сурхон" бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ вазият хавфли тус олмади.

4. ЗАРБА! Тўп ноаниқ кетди!!! Сирожиддин Қўзиев пенальтидан унумли фойдалана олмади...

Мезбонлар дарвозабони "Нефтчи" ҳужумчисини жуда қўпол тарзда тўхтатиб қолди.

3. ПЕНАЛЬТИ! "Сурхон" дарвозаси томон!

2. Илк дақиқаларини сурхондарёликлар фаол бошлади. 

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика