UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  2 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  2 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  5 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  39 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  6 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0

Суперлига. "Сўғдиёна" "Нефтчи"га жавобсиз учта гол урди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" "Нефтчи"га жавобсиз учта гол урди

Теглар :  СўғдиёнаНефтчи
Суперлига 25-тури доирасидаги "Сўғдиёна" – "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 

4-дақиқада Шерзод Ҳакимов кучли зарба билан ўз омадини синаб кўрди. Бироқ унинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. 

5-дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг Қулматов "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилиб кўрди. Зарба анча ноаниқ кетди

6-дақиқа. "Нефтчи" рақибни майдон марказидаёқ қарши олишга уриняпти ва кучли прессинг қилмоқда

8-дақиқа. Тўп учун жиддий кураш кечяпти. Бобурбек Юлдашев яккакурашларда анча фаол!

9-дақиқа. Сернас Дарвидаснинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

10-дақиқа. Ҳозирча устунлик хеч бир жамоа тарафида эмас. Тенг ўйин!

21-дақиқа. Чап қанотда "Нефтчи" стандарт вазиятга эга бўлмоқда. Тўп жонли девордан қайтди. Қайтган тўпни Исмоилов дарвозага йўллади. Анча ноаниқ

24-дақиқа. Майдонда кескин тўқнашувлар кўп кузатиляпти

25-дақиқа. "Нефтчи" тўп назоратига эътибор қилмоқда. Кўпроқ қанотлардан ҳужумлар ташкил қилинмоқда

29-дақиқада Сернас Дарвидас боши билан "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилди - 1:0.

31-дақиқа. Достон Тошматов рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уринди. Бироқ икки ҳимоячи қуршовида қолиб кетди

34-дақиқа. "Нефтчи"нинг қанотдан амалга оширган қарши ҳужуми ноаниқ тўп узатиши билан якунланди

37-дақиқа. Аброр Исмоилов майдон марказида рақибни жуда чиройли тарзда алдаб ўтиб олдинга борди. Бироқ унинг узатмаси  ноаниқ кетди

42-дақиқа. Бўлим охирига келиб бироз ўйин сурати тушди

Биринчи тайм тугади.

Иккинчи тайм бошланди.

49. Санжар Рашидовга нисбатан қўполлик. Жарима зарбасидан сўнг Абдумавлонов тўпни ушлаб олди.

54-дақиқа. "Сўғдиёна" қанотдан хавфли ҳужумни амалга оширди. Бироқ Хусниддин Ғофуров бу хавфни бартараф этиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи...

55-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Шоҳруз Норхонов иккинчи бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди - 2:0. 

66-дақиқа. "Сўғдиёна" стандарт вазиятга эга бўлди. Бироқ вазият бартараф этилди

88-дақиқада ҳисоб йириклашди. Захирадан майдонга тушган Ойбек Нурматов - 3:0. 

Учрашувда "Сўғдиёна" йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 3:0.

 

Сўғдиёна

Дарвидас Сернас - 29', Шохруз Норхонов - 55', Ойбек Нурматов - 86'

Суперлига 7-12. 25-тур

02/10/2018, 18:00

0
:
3
Тугади

Нефтчи

45'
90'
29'  Дарвидас Сернас
53'  Дарвидас Сернас
55'  Шохруз Норхонов
86'  Ойбек Нурматов
17'  Шерзод Ҳакимов


Суперлига, 25-тур
02.10.2018, сешанба
18:00 "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 3:0
Ҳакамлар:
Ҳасан Рўзиев, Мўмин Мажидов, Олим Абдувосилов, Султонмурод Абдураҳмонов.
Назоратчи: Игор Нехочин.
Комиссар: Шерзод Ражабов.

Голлар: Дарвидас Сернас 29, - 1:0. Шоҳруз Норхонов 55, - 2:0. Ойбек Нурматов 88, - 3:0.

"Сўғдиёна": 88.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 10.Шоҳруз Норхонов (27.Саҳоб Рашидов, 85), 28.Шаҳбоз Жўрабеков, 70.Санжар Рашидов (14.Сирож Мелиев, 90+2), 80.Дарвидас Сернас (39.Ойбек Нурматов, 63), 90.Милаш Симонович, 91.Никола Милинкович, 93.Ихтиёр Тошпўлатов, 94.Нуриддин Ҳасанов, 99.Нурилло Тўхтасинов.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 55.Шоҳжаҳон Ҳасанов, 77.Иззатилла Абдуллаев, 85.Руслан Мелзиддинов, 89.Ким Донг Хи.

"Нефтчи": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Шукурали Пўлатов (с), 7.Муродбек Бобожонов, 14.Аброрбек Исмоилов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 40.Бобурбек Юлдашев, 44.Достонбек Тошматов (10.Анвар Бердиев, 75), 45.Авазхон Маматхўжаев (23.Абдурахмон Абдулхақов, 61), 65.Шодиёр Ҳожиматов, 91.Шерзод Ҳакимов, 95.Достонбек Турсунов.
Захира: 12.Музаффар Абдуллаев, 15.Дилёрбек Ирматов, 16.Шуҳратилло Раҳмонов, 33.Ислом Тошпўлатов, 35.Достон Абдураҳмонов, 64.Миржамол Неъматов, 71.Хуршидбек Асқаралиев.

Огоҳлантиришлар: Шерзод Ҳакимов 17, Дарвидас Сернас 53, Аброр Исмоилов 64.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика