UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  51 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Суперлига. "Сўғдиёна" мавсумдаги саккизинчи ғалабасини "Бунёдкор" устидан қўлга киритди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" мавсумдаги саккизинчи ғалабасини "Бунёдкор" устидан қўлга киритди

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашуви ниҳоясига етди.

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов

VAR ҳаками: Акобир Шукруллаев

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Сўғдиёна

Жавоҳир Қаҳрамонов - 17'

Суперлига. 14-тур

01/08/2022, 20:00

0
:
2
Тугади

Бунёдкор

Авазбек Ўлмасалиев - 73'

45'
90'
17'  Жавоҳир Қаҳрамонов
43'  Лука Чермель
46'  Даниэл Насриддинов (Абдужалил Маназаров)
65'  Жасур Ҳасанов О (Виталий Денисов)
65'  Ҳислат Ҳалилов (Шавкат Саломов)
65'  Ҳусниддин Ғофуров (Самандаржон Мавлонкулов)
67'  Марко Колакович
52'  Давронжон Эргашев
55'  Фарҳод Мираҳматов (Жасур Ёқубов)
60'  Павел Могилевец (Дмитрие Побулич)
73'  Авазбек Ўлмасалиев
76'  Усмонали Исмоналиев (Билол Туплиев)
76'  Муҳаммадсафо Фозилов (Расул Йўлдошев)

"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 2:0 

Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони, 20.00

Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов (Жасур Ҳасанов) 17', Авазбек Ўлмасалиев авотогол 73'

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шайқулов, 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 11.Жасур Ҳасанов (с) (26.Виталий Денисов, 65), 12.Ҳислат Ҳалилов (9.Шавкат Саломов, 65), 17.Ҳусниддин Ғофуров (28.Самандаржон Мавлонқулов, 65), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 31.Лука Чермель, 77.Даниэл Насриддинов (21.Абдужалил Маназаров, 46), 93.Марко Колакович

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Диан Талхатов, 5.Аюбхон Нўъмонов, 20.Баҳодир Насимов, 44. Юре Обсивац

"Бунёдкор": 91.Зафар Сафоев, 4.Даврон Эргашев (с), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Франсис Нарх, 15.Жасур Ҳакимов, 17.Фарҳод Мираҳматов (5.Жасурбек Ёқубов, 55), 18.Павел Могилевец (11.Дмитрие Побулич, 60), 22.Усмонали Исмоналиев (19.Билол Туплиев, 76), 25.Муҳаммадсафо Фозилов (10.Расул Йўлдошев, 76), 29.Музаффар Олимжонов, 33.Умарали Раҳмоналиев

Захира: 32.Суҳроб Султонов, 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 14.Ҳусайн Эргашбоев, 21.Ғайрат Азизхўжаев, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов

ОгоҳлантиришларЛука Чермель (43), Марко Колакович (67)

ЧетлатишДаврон Эргашев (52)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Баҳс якунланди! 

Иккинчи таймнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Зарбаааа!  Диан Талхатовнинг маҳорат билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Тўп нақд дарвоза тўққизлиги томон йўналтирилганди...

85. Колаковичнинг бош билан берган зарбасидан кейин Зафар Сафоев қойилмақом сейв намойиш қилди. 

82. Виталий Денисов ва Расул Йўлдошев ўртасида кичик тортишув юзага келди.  

80. Шаҳбоз Жўрабековнинг зарбаси кутилганидек чиқмади. 

76. "Бунёдкор"да 2 та алмаштириш: Исмоналиев ўрнига Туплиев, Фозилов ўрнига Йўлдошев баҳсни давом эттиради. 

73. ГОООООООООООЛ! Авазбек Ўлмасалиевнинг бош билан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди Зафар Сафоев бу вазиятда ожиз қолди. 

71. Қаҳрамоновнинг ҳаволатиб оширган пасидан кейин тўпни Сафоев эгаллаб олди. 

68. Нархнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси Колакович томониданг "блокланди".

67. Марко Колакович қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

65. "Сўғдиёна"да 3 та ўзгариш: Ҳасанов ўрнига Денисов, Ҳалилов ўрнига Саломов, Ғофуров ўрнига Мавлонқулов майдонга тушди.   

60. "Бунёдкор"да ўзгариш: Павел Могилевец ўрнига Дмитрие Побулич баҳсни давом эттиради.

55. Зарбаааа!  Жавоҳир Қаҳрамоновнинг ерлатиб йўллаган зарбаси посбон томонидан бартараф қилинди. 

55. "Бунёдкор"да алмаштириш: Фарҳод Мираҳматов ўрнига Жасур Ёқубов майдонга туширилди.

52. Жавоҳир Қаҳрамоновга нисбатан жуда қўпол ўйнаган Даврон Эргашевга қизил карточка кўрсатилди! 

50. Зарбааааа!  Умарали Раҳмоналиевнинг узоқдан йшллаган кучли зарбаси жуда-жуда хавфли чиқди! 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Даниэл Насриддинов ўрнига Абдужалил Маназаров тушди.

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Павел Могилевецнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан "блоклаб қўйилди".

43. Лука Чермель қўпиоллик ишлатгани боис огоҳлантирилди.

41. Қаҳрамоновнинг бурчак зарбасидан кейин ичкарига узатган тўпини Эргашев ўз дарвозаси олдидан узоқлаштирди.

40. Қаҳрамоновнинг бурчак зарбастдан оширган тўпидан кейин Колакович бош билан зарба берди, тўп рақибга тегиб майдонни тарк этди. Яна бурчак тўпи. 

36. Ууух! Жасур Ҳакимов дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, бош билан зарба берди, Митрович тўп йўлига тўқаноқ чиқди.

31. Раҳмоналиев тўп учун фаол равишда курашиб, жамоаси фойдасига "аут" ишлади.

28. ГОООООООООЛ! Даврон Эргашев бош билан гол уриб, мувозанатни тиклади – 1:1!  Йўқ, ВАР голни инобатга олмади. Гол бекор қилинди. 

26. Бу гал Жавоҳир Қаҳрамонов Расул Йўлдошевни йиқитди, "Бунёдкор" мазкур стандарт кетидан бурчак зарбаси ишлаб олди. 

25. Зарба!  Павел Могилевец ҳимоячиларни чалғитиб, 18 метрдан зарба берди, ноаниқ. 

24. "Бунёдкор" вазият ҳосил қилишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча барча ҳаракатлар самарасиз чиқмоқда. 

22. Жавоҳир Қаҳрамонов майдон марказида йиқилиб тушди, Павел Могилевец унга халақит қилишга уринганди. 

17. ГОООООООЛ! Жасур Ҳасанов қанотда икки футболчини алдаб, қойилмақом узатмани амалга оширди, сўнг ҳимоячининг хатосидан кейин тўпни ўзига қулай тарзда қабул қилиб олган Жавоҳир Қаҳраманов дарвозани ишғол қилишда қийналмади – 1:0!

13. Ууууух!  Шаҳбоз Жўрабековнинг ўнг қанотдан йўллаган зарбаси жуда хавфли кўриниш олди. Тўп дарвоза ўткир бурчаги ёнидан ўтиб кетди. 

11. Павел Могилевец Ҳусниддин Ғофуровга нисбатан фоль ишлатди, чамаси 30 метрдан жиззахликлар фойдасига жарима тўпи белгиланди. Аммо стандарт фойда келтирмади. 

7. "Канте" лақабига эга Умарали Раҳмоналиев марказда ўзига хос рейдни амалга оширди ва қанот томон ажойиб узатмани қайд этди. Кейинги вазиятда эса тўп йўқотилди. 

5. Ууууух!  Тиниб-тинчимас Жасур Ҳасановнинг зарбасидан кейин "қалдирғочлар" сардори Даврон Эргашев автогол муаллифига айланиши мумкмн эди. Дарвозабон Зафар Сафоев сергак турганини намойиш этди. 

5. Мезбонлар дастлабки дақиқаларданоқ устунликни шў қўлларига олишди. 

3. Зарбааа!  Қаҳрамоновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Лука Чермель дарвозага жойлаб қўйишига сал қолди. Тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.  

2. Франсис Нарх ўнг қанотда  Жавоҳир Қаҳрамонов билан тўқнаш келди ва уни йиқитишга мажбур бўлди. 

1. Учрашувга старт берилди!

Қизиқарли фактлар:

- "Бунёдкор" Суперлига доирасида сўнгги бор 2018 йил Жиззахда "Сўғдиёна"дан устун келган. 2019 йил 2:1, 2021 йил 0:0 ҳисоби қайд этилган. 2020 йилги учрашув пандемия туфайли Тошкентдаги "Локомотив" стадионида ўтган (3:3).

- Жамоалар шу пайтга қадар 32 марта ўзаро тўқнаш келишган. "Бунёдкор" 22 та, "Сўғдиёна" 8 та ғалабага эга, 2 та ўйинда эса ғолиб номи аниқланмаган.

- "Сўғдиёна" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги сўнгги 10 та учрашувдан 7 тасида дуранг қайд этилган. 

- "Қалдирғочлар" 51 та гол урган бўлишса, "бўрилар" рақиб дарвозасига 15 та тўп киритишган.

- Учрашув 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика