UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43"Арсенал" "Кристал Пэлас" вингерига қизиқмоқда  0 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  3 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  32 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  20 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  39 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0

Суперлига. ОКМК бир киши кам бўлиб қолган "Сурхон" устидан қийин ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. ОКМК бир киши кам бўлиб қолган "Сурхон" устидан қийин ғалабага эришди

Суперлига 18-тури доирасидаги сўнгги баҳс якунига етди.

Суперлига

18-тур

ОКМК

Ойбек Рустамов - 88'

Суперлига. 18-тур

16/09/2024, 19:30

0
:
1
Тугади

Сурхон

45'
90'
60'  Арихиро Сентоку
67'  Миржамол Қосимов (Азиз Холмуродов)
67'  Клейди Даци (Али Абдураҳмонов)
67'  Арихиро Сентоку (Аброр Саримсоқов)
85'  Рубен Санчез (Михаэль Клепач)
88'  Ойбек Рустамов
90'  Дилшод Аҳмадалиев (Элдор Бегимов)
7'  Муҳаммадали Абдураҳмонов
17'  Муҳаммадали Абдураҳмонов
76'  Жамалдин Ходжаниязов
86'  Бобур Асқаров (Миржалол Абдумуталов)
90'  Асадбек Каримов (Тамирлан Жамалутдинов)
90'  Дмитрий Плетнёв (Камрон Саидазимов)

ОКМК – "Сурхон" 1:0 

16 сентябрь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:30 

Гол: Ойбек Рустамов 88'

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Ҳакимов

VAR: Аскер Нажафалиев

+3AVAR: Насиба Тошмуҳаммедова

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Шерзод Ражабов

ОКМК35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (18.Азиз Холмуродов, 67), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдорбек Бегимов, 90+3), 9.Рубен Санчес (19.Михаел Клепач, 85), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Клейди Даци (27.Али Абдураҳмонов, 67), 15.Ойбек Рустамов, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 28.Арихиро Сентоку (30.Аброр Саримсоқов, 67).

Захира: 1.Валижон Раҳимов, 5.Гиорги Папава, 21.Саидафзалхон Ахроров, 99.Иракли Рухадзе.

"Сурхон": 86.Даврон Мерганов, 2.Бобур Асқаров (88.Миржалол Абдумуталов, 86), 3.Суннатуллоҳ Хамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Жамалдин Ходжаниязов, 7.Достон Турсунов, 10.Дмитрий Плетнёв (99.Комрон Сайдазимов, 90+1), 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асадбек Каримов (9.Тамирлан Жамалутдинов, 90+1).

Захира: 25.Максим Муркаев, 6.Беҳзод Шамсиев, 15.Диёр Рамазонов, 22.Жавоҳир Жўраев, 23.Егор Кримец, 98.Фарруҳ Икромов.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадали Абдураҳмонов (7), Арихиро Сентоку (60), Жамалдин Ходжаниязов (76).

Четлатиш: Муҳаммадали Абдураҳмонов (17). 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. ОКМКда ўзгариш: Аҳмадалиев ўрнига Бегимов туширилди. 

90+1. "Сурхон"да 2 та алмаштириш: Каримов ўрнига Жамалутдинов, Плетнёв  ўрнига Сайдазимов майдонга тушди. 

90. Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшиб берилди.

88. ГОЛ! Ойбек Рустамовнинг жарима майдончаси ичидаги кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олди. Чиройли гол – 1:0!  

86. "Сурхон"да ўзгариш: Асқаров ўрнига Абдумуталов туширилди.

85. ОКМКда алмаштириш: Санчес ўрнига Клепач ўйинга қўшилди. 

84. Бош ҳакамнинг қайсидир ускунаси ишламаётгани учун ўйин қарийб 4 дақиқага тўхтаб қолди. 

80. Ғиёсов Ҳамиджонов билан тортишиб қолди. ОКМК вакили "Сурхон" футболчисига нисбатан қўпол ўйнаганди. 

76. Жамалдин Ходжаниязов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

70. Мерганов Санчес билан тўқнашиб кетиш оқибатида шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди. 

67. ОКМКда бира тўла 3 та ўзгариш: Қосимов ўрнига Холмуродов, Даци ўрнига Абдураҳмонов, Сентоку ўрнига Саримсоқов туширилди.  

64. Зарба! Хуршид Ғиёсовнинг зарбаси кучсиз чиқиб қолди ва ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

60. Достон Турсуновни қўполлик қилиб тўхтатиб қолган Арихиро Сентоку огоҳлантирилди. 

58. Зарбаа! Ойбек Рустамовнинг зарбаси йўл-йўлакай блоклаб қўйилди. 

55. Мухлислар ўзгаришлар қилишни сўрашмоқда.

50. Кадрда Миржалол Қосимов намойиш этилди. Мураббийнинг боши қотган, ўйинда нималарнидин ўзгартирмаса бўлмайди. 

46. Иккинчи тайм бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 



44. Ууух! Суннатиллоҳ Ҳамиджонов деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб, зарба берди. Илёсов ўз вақтида реакция кўрсатди! 

41. Зарбааа! Хуршид Ғиёсовнинг айланма зарбасини Мерганов қайтарди! Биринчи хавфли зарба ва биринчи жиддий сэйв! 

37. Миржамол Қосимовнинг бурчак зарбасидан оширган тўпи ноаниқ кўриниш касб этди, у тўғридан-тўғри дарвозани пойлашга уринди. 

32. Ўйиндан келиб чиқсак, худди ОКМК бир киши кам ўйнаётгандай...

30. Арихиро Сентоку эндигина бошланган ҳужумни қоида бузган ҳолда тўхтатиб қўйди. 

23. Достон Турсуновнинг узатмасидан кейин Авазбек Ўлмасалиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

17. Муҳаммадали Абдураҳмонов Ойбек Рустамовга нисбатан қоидани бузди ва иккинчи бор огоҳланитириш олиб, майдонни жуда эрта тарк этди. 



16. ОКМК чап қанот орқали ҳужум ташкил этди, Шоҳруҳ Гадоевнинг ичкарига ошириб берган тўпи анча ноаниқ кетди. 

8. "Сурхон"нинг иштиёқи жуда юқори, улар мезбонларга яхшигина кураш таклиф этишмоқда. 

7. Муҳаммадали Абдураҳмонов қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди.

3. Зарбаа! Жамалдин Ходжаниязовнинг стандартдан йўллаган зарбасига сал аниқлик етишмади. 

1. Учрашув бошланди!


Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика