UZ

Сўнгги янгиликлар

21:29ОКМК - "Навбаҳор" 2:1  0 21:27"Реал" Суперкубок учун қайдномани эълон қилди  0 21:05Суперлига. "Сурхон" кичик ҳисобда "Қизилқум"дан устун келди  11 21:05Суперлига. ОКМК сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  89 20:25"Манчестер Сити" ўзи учун рекорд нархга футболчи сотди  5 19:41"Ал Аҳли" Винисиус учун миллиард евро тўлашга тайёр  10 18:40Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га эмас, "Реал"га ўтмоқчи  12 17:38"Барселона"нинг янги сардори маълум бўлди  2 17:09"Арсенал" франциялик юлдузга кўз тикди  1 16:43"Динамо" стадионида янги прожектор лампалари ўрнатилмоқда  4 16:21Жоау Феликс яна "Челси"га ўтиши мумкин  1 15:55"Олимпик Mobi-Uz" ҳимоячилари, "Қўқон-1912"га ғалаба келтирган украиналик футболчи — Про лига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 15:35"Бунёдкор" футболчиси деярли 1000 кундан сўнг Суперлигада гол урди  3 15:10"Реал" XXI асрда 14 финалнинг ҳаммасида зафар қучган. УЕФА Суперкубоги учун баҳс натижаси қандай бўлади?  5 14:47Муборакдаги ўйин қаҳрамони, "Қўқон-1912" дарвозабони ва мураббийи - Про лига 15-тур лауреатлари  1

Суперлига. ОКМК сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. ОКМК сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлига 15-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Суперлига

15-тур

ОКМК

Клейди Даци - 18', Михаэль Клепач - 90'

Суперлига. 15-тур

12/08/2024, 19:00

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Филип Иванович - 74'

45'
90'
18'  Клейди Даци
71'  Миржамол Қосимов (Азиз Холмуродов)
71'  Рубен Санчез (Нодир Абдураззоқов)
73'  Акром Комилов
78'  Дилшод Аҳмадалиев
85'  Клейди Даци (Али Абдураҳмонов)
85'  Арихиро Сентоку (Михаэль Клепач)
90'  Хуршид Ғиёсов (Иракли Рухадзе)
90'  Михаэль Клепач
90'  Дилшод Аҳмадалиев
24'  Гиорги Никабадзе
53'  Сияваш Ҳақназарий (Комилжон Тожиддинов)
53'  Азим Аҳмедов (Русланбек Жиянов)
74'  Филип Иванович
87'  Аброр Исмоилов (Асадбек Жўрабоев)
88'  Жамшид Болтабоев

ОКМК – "Навбаҳор" 2:1  

12 август. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00

Голлар: Клейди Даци 18', Михаил Клепач (Дилшодбек Аҳмадалиев) 90+8' – Филип Иванович 74'

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Хушнуд Суюнбоев

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Шоҳруҳ Аъзамов

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Комиссар: Диёр Хотамқулов

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (18.Азиз Холмуродов, 71), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Рубен Санчес (77.Нодирбек Абдураззоқов, 71), 10.Хуршид Ғиёсов (99.Иракли Рухадзе, 90), 11.Клейди Даци (27.Али Абдураҳмонов 85), 28.Арихиро Сентоку (19.Михаил Клепач, 85), 30.Аброр Саримсоқов.

Захира: 1.Валижон Раҳимов, 14.Азизбек Баҳрамов, 21.Саидафзалхон Ахроров, 22.Шоҳруҳ Гадоев.

"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов, 7.Азим Аҳмедов (17.Руслан Жиянов, 53), 8.Сияваш Ҳақназари (55.Комил Тожиддинов, 53), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никабадзе, 23.Йован Жокич, 77.Аброр Исмоилов (88.Асад Жўрабоев, 88).

Захира: 18.Элдор Суюнов, 4.Аброр Каримов, 24.Достон Абдулхаев, 27.Жаҳонгир Турсунов, 99.Элбекжон Йўлчиев.

Огоҳлантириш: Гиорги Никабадзе (24), Акрамжон Комилов (73), Дилшодбек Аҳмадалиев (78), Жамшид Болтабоев (88).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+8. ГОЛ! Дилшодбек Аҳмадалиевнинг пасидан кейин Михаил Клепач ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди! 

90+5. Ууух! Руслан Жияновнинг айланма зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди. 

90. ОКМКда алмаштириш: Ғиёсов ўрнига Рухадзе тиширилди.

88. Болтабоев қўполлик учун сариқ карточка олди. 

87. "Навбаҳор"да ўзгариш: Исмоилов ўрнига Жўрабоев баҳсга қўшилди.  

85. ОКМКда 2 та ўзгариш: Даци ўрнига Абдураҳмонов, Сентоку ўрнига Клепач тушди.

84. Ууууух! Клейди Даци қулай имкониятни кўкка совурди, унинг зарбасидан сўнг тўп дарвозага киришига озгина аниқлик етишмади. 

82. Икки жамоа томонидан майда фоллар кўпайиб кетди, аммо ўйин темпи юқори.  

78. Дилшод Аҳмадалиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

76. Вазиятни VAR ўрганди ва тўп дарвоза ичкарисига киргани учун голни ҳисобга олди.  

74. ГОЛ! Жамшид Искандеровнинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди, сўнгра талатўп ичида турган Филип Иванович дарвозани ишғол қилди – 1:1!

73. Акрамжон Комилов қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка олди. 

71. ОКМКда 2 та алмаштириш: Қосимов ўрнига Холмуродов, Санчес ўрнига Абдураззоқов баҳсни давом эттиради. 

70. Акрам Комиловнинг қанотдан амалга оширган рейди охирига етмай қолди, "аут". 

68. Болтабоевнинг қанотдан оширган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 

66. Жамшид Болтабоев тўпни эгаллашга бўлган уриниш чоғида Хуршид Ғиёсовни йиқитди. 

63. Зарба! Аброр Исмоиловнинг узоқдан берган зарбасини Илёсов эгаллаб олди. 

59. Илёсов ҳаводаги курашда Никабадзе билан туртилди, ҳакам фоль қайд этди. 

56. Зарбаааа! Искандеровнинг зарбасидан кейин Илёсов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Тожиддинов даровозага йўналтира олмади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Даҳшат! 

53. "Навбаҳор"да 2 та ўзгариш: Аҳмедов ўрнига Жиянов, Ҳақназари ўрнига Тожиддинов туширилди. 

52. Никабадзенинг олис масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. 

50. Ивановичнинг узатмасидан кейин ҳеч ким тўпга етиб бора олмади. 

48. Клейди Даци Аҳмедовни ортда қолдирди, аммо Филип Ивановичга дуч келиб, дуэлда енгилди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ОКМК чап қанотдан олдинга ўтишга уринди, кейинроқ ҳужум ўнг қанотга кўчди. Аҳмадалиевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин "Навбаҳор" ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди. 

40. Сияваш Ҳақназарига тиббий ёрдам кўрсатилади, у жарима майдончаси ичида Сардор Раҳмонов билан тўқнашиб кетганди. 

36. Жавоҳир Илёсов узатиб берган тўп Санчесга қадар етиб келди, аммо унга нисбатан қоида бузилди. 

30. Ууух! Сияваш Ҳақназарининг хавфли зарбасига аниқлик етишмади, у собиқ жамоадошларини оғир авҳолга солиб қўйишига бир бахя қолди.

27. Ҳакам VAR мониторига борди ва эҳтимолий қизил карточкани текшириб кўрди. Давом этамиз. 

24. Илёсовга нисбатан қўполлик ишлатган Никабадзе огоҳлантирилди. 

23. Жавоҳир Илёсовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

18. ГОЛ! Азим Аҳмедовнинг қўпол хатосидан сўнг тўп олмалиқликлар ҳужумчиси Клейди Дацига келиб тушди ва у бемалол дарвоза томон зарба бериб, ҳисобни очди – 1:0!

17. Аброр Исмоиловдан Искандеров томон пас, аммо наманганликлар хавбеки тўпни ўзига бўйсундиришда муаммога дуч келди, олмалиқликлар томонидан хавфнинг олди олинди.  

13. Одилжон Ҳамробеков Никабадзени бирга-бир ҳолатга чиқариб юбормоқчи бўлди, бироқ ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади. 

11. Миржамол Қосимов майдон марказидан олдинга интилаётган Сияваш Ҳақназарига нисбатан қоида бузди. 

8. Уууух! Жамшид Искандеровнинг қулай позициядан йўллаган хавфли зарбасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Қандай вазият! "Навбаҳор"дан қойилмақом ҳужум!  

5. Аброр Исмоилов ҳимоячиларни устамонлик билан алдаб ўтиб, хавфли вазият содир қилди ва жамоаси фойдасига бурчак зарбаси ишлади. 

3. Ҳар икки жамоа дарҳол ҳужум ташкил этди ва ўйин анча-мунча фаол кечишига шама қилишмоқда.  

1. Учрашув бошланди! 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+18   
12 авг 19:22:41
Акрамжон
Молодец Азим Ахмедов чичиб куйдинг!
+13   
12 авг 21:09:11
SO'G'DIYONA Jizzax
Гулбахор баттар бул. Халкни каргиши теккан команда хеч качон унгланмайди.
+13   
12 авг 19:22:19
Gaz Volga
Azimboy bita goli okmk ga sovga qildilar.e bor e ketsa boydan ketibdida devordila )
+9   
12 авг 19:50:34
Акрамжон
Бабаянни урнига Азим колди!Азим Бабаян!!! Ома буни танкаси Бабаяндикиданам кучли!
+9   
12 авг 19:31:07
Baha
Azim ahmedov xato qivurib charchab ketmadimi aaa ?qanaqa futbalisan o‘zi aaa ? Qanaqilib butun umr futbol o‘ynab shunaqa xatola qilish mumkin? Sandan 15 yosh kichkina xusanov bunaqa xatola qimidi
+9   
12 авг 19:21:49
Dima
Azim Axmedov xar doimgiday raqib jamoa uchun oynayapti. Shunday davom et
+9   
12 авг 18:53:13
Жураев6566
ОКМКга омад, факат галаба.
+7   
12 авг 21:12:38
QASHTEL
Йилни бошида айтгандим, Бабаян Нарбахорни чуктириб кочади. Жадвалдаги урнини каранг чемпион билмокчи булган клубни
+7   
12 авг 21:07:21
SHAHZOD
Тошкент- Водий 2:0. Энг кизиги Пахтакор аралашувисиз! Маладец тошкент. "Бирровчилар" уз урнига тушмокда))
+6   
12 авг 21:07:15
Muhammadxon Mamatov
Олмалиқ чемпион бўлсин!!!
+6   
12 авг 21:07:09
HAVASKOR JURNALIST
Agmk molodest yorvording. Navbaxorchilar kelasi yilni boshida yana chempionlikni orzu qilishadi endi
+6   
12 авг 21:03:46
Жураев6566
Гоооооооооооолллллл, ОКМК маладец
+6   
12 авг 19:59:56
BOBIRBEK_URINOV
Кимлардир кеча Навбахорни чемпион килиб куйганди...
+5   
12 авг 21:51:14
SO'G'DIYONA Jizzax
ISM -1964 NAVBAHOR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сугдиона чичиб куйиб кубокдан чикиб кетганига ачияпдими..баттар булларинг...навбахорга кубок ...чемпионлик насафга еки пахтакорга...водийга тегмайди...
Хали кубокниям ололмисанла узингга узинг кубок гулбахорники дима. Пахтакор кубокни олади. Кубокни тушингдаям курмисан. Ахмедовларингам ердам беролмайди хали.
+5   
12 авг 21:35:10
Job Ir
SHAHZOD фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тошкент- Водий 2:0. Энг кизиги Пахтакор аралашувисиз! Маладец тошкент. "Бирровчилар" уз урнига тушмокда))
Олмалик энди Тошкентни таркибига кирдими
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика