UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  0 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  13 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди

Суперлиганинг 1-тури доирасида ўтказиладиган "Навбаҳор" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ушбу саҳифа орқали ўйин тафсилотларини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 


"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 0:1

Гол: Норхонов 35.
9 март 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 18:30 (Дунё Бўйлаб ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 67.Марко Путинчанин, 70.Аббос Ғуломов, 88.Славиша Стоянович.

Захира: 35. Раҳимжон Давронов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 8.Сардор Теляков, 11.Исломбек Исоқжонов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 25.Шоҳрух Маҳмудхожиев, 28.Никола Ташич.


"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 4.Элёр Орифов, 6.Искандар Шайкулов, 7.Арсланмират Аманов, 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Хасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.

Захира: 37.Алишер Пирматов, 9.Ойбек Нурматов, 17.Шоҳбоз Жўрабеков, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 20.Баҳодир Насимов, 63.Асилжон Бегимқулов, 77.Саҳоб Рашидов.

Огоҳлантиришлар: Орифов 57, Абдуллаев 65, Жўрабеков 80, Исоқжонов 89.



ЯНГИЛАШ


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! Шу тариқа, "Сўғдиёна" сафарда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди ва муҳим уч очкога эга чиқди. 

90+2. "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларни ҳужумда ўтказмоқда.

90. Ҳакам беш дақиқа қўшиб берди.

89. Исломбек Исоқжоновга сариқ карточка.  

88. "Навбаҳор" футболчиларининг асаби дош бермаяпти. Хаа, мавсум стартида ўз майдонгингда мана шундай мағлубиятни қабул қилиб олиш аламли бўлса керак. 

87. Исоқжоновнинг чап оёқда берган зарбаси ноаниқ. 

83. Искандар Шойқулов жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

80. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Шоҳруз Норхонов ўрнига Ойбек Нурматов майдонга тушди.

80.  Шаҳбоз Жўрабековга сариқ карточка кўрсатилди.

76. Бугунги ўйинни кузатиш стадионга 17358 нафар мухлис ташриф буюргани эълон қилинди. 

75. Шоҳруз Норхонов ва Азимжон Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

73. "Навбаҳор" таркибида Славиша Стоянович ўрнига Ислом Исоқжонов майдонга тушди.

70. Маҳмудхожиевнинг жаримадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

70. Азим Аҳмедовнинг узоқдан берган зарбасини Ширинбой Абдуллаев бартараф этди.

68. Славиша Стояновичнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ.

65. Ширинбой Абдуллаев вақтни чўзгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

65. Зарбаааа! Соловьёвнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ!

64. "Сўғдиёна" таркибида ўзгариш. Арсланмират Аманов ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушди.

60. Зарбааа! Голбаннинг тепган тўпи ноаниқ. 

57. Элёр Орифовга сариқ карточка. Ҳакамга эътироз билдиргани.

56. Мезбонлар сафида Ғуломов ўрнига Маҳмудхожиев майдонга тушди. 

55. Майдонда кураш авж олмоқда. Ўз навбатида тушунмовчиликлар ҳам.

50. Жарима майдончаси ичида "Сўғдиёна" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилгандек кўринди. Аммо ўйин давом эттирилди.

48."Сўғдиёна" футболчиси жароҳат олган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

46. "Навбаҳор" иккинчи бўлимни фаол бошлади. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45+2. Меҳмонлар навбатдаги ҳужумга ўтишди. Ўткир Юсупов эса тўпни эгаллаб олди. Шундан сўнг ҳакам биринчи бўлим якунланганлигини билдирувчи ҳуштагини чалди.

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.

44. Жасур Ҳасановга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

42. "Сўғдиёна"да қарши ҳужум. Тезкор ҳужумдан меҳмонлар фойдалана олишмади. 

40. Ўтказиб юборилган голдан сўнг мезбонлар олдинга ўтишмоқда.

37. Паншанбенинг зарбасини дарвозабон бартараф этди.

35. ГОООЛЛ!!! Норхонов!!! Бурчак зарбасидан сўнг меҳмонлар футболчиси зарба берди. Тўп эса рақиб ҳимоячисига етиб бориб, Норхоновнинг оёғига бориб тушди. Шоҳруз эса ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди - 0:1!



29. "Сўғдиёна" футболчилари олдинга ўтишмоқда.

25. Меҳмонлардан ҳужум. Ўткир Юсупов бироз ишончсиз ҳаракат қилди. Аммо, барибир тўпни ўзида қолдира олди.

19. Паншанбе Арсланмират Амоновга нисбатан ўйин қоидасини бузди.

15. "Сўғдиёна" посбонига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

11. "Навбаҳор" жарима майдони олдида тўқнашув юз берди. 

10. Меҳмонларнинг ҳужуми самарасиз якунланди. 

7. Майдон марказида Шойқулов "Навбаҳор" футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

2. Мезбонлар илк дақиқалардан фаол. 

ЎЙИН БОШЛАНДИ!


Ўйин олдидан мамлакатимиз мадҳияси янграмоқда.

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Суперлигамизнинг янги мавсуми дастлабки туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда.

- - - - - 

Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика