UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  1 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  7 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  16 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  44 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  13 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Локомотив"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Локомотив"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

НАВБАҲОР – ЛОКОМОТИВ 1:0

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Олим Абдувосилов, Руслан Серазитдинов, Достон Мирзараимов

Назоратчи: Равил Шаяхмитов

ВАР ҳаками: Ахрол Рисқуллаев

ВАР ассистент: Зиёдулло Абдураҳмонов

ВАР назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

Гол: Иброҳим Ғанихонов 90+4. 

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 14.Коста Гуттинер, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 88.Боян Найденов, 17. Эҳсони Паншанбе


Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Хушнудбек Авилов, 8.Сардор Теляков, 20.Иброҳим Ғанихонов, 28.Илҳом Алижонов, 33.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 48.Жавоҳир Ҳусанов, 64. Музаффар Мўминов, 70.Аббос Ғуломов, 95. Забихилло Ўринбоев

"Локомотив": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 20. Жалолиддин Жумабоев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 37. Шерзод Файзиев, 77. Диёр Туропов, 21. Ғулом Ҳайдар Гулямов, 5. Кахи Махарадзе, 17. Санжар Қодирқулов, 14. Азиз Амонов, 11. Темурхўжа Абдухолиқов

Захира: 35. Жавоҳир Илёсов, 4. Дилшод  Комилов, 7. Садриддин Абдуллаев, 8. Жавоҳир Сидиков, 10. Марат Бикмаев, 22. Самуэль Опекс, 27. Ислом Рашидхонов, 53. Али Абдураҳмонов, 94. Хуршидбек Муҳторов

ЯНГИЛАШ





Учрашув якунланди. 

90+4. ГООООООООООООООООООООЛ.Иброҳим Ғанихонов гол урди. Сардор Теляков алдаб кириб зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегди. Қайтган тўпни Ғанихонов дарвозага йўллади. 

90+2. "Навбаҳор"да жарима зарбаси. Боян Цигернинг зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб қайтди. 

90+1. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор"да Азим Аҳмедов ўрнига Илҳом Алижонов майдонга тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

88. УХХХХХХХ. Ўткир Юсупов бурчакдан узатилган тўпни муштлари билан уриб юборди. 

84. ОГОХЛАНТИРИШ. "Локомотив"дан Азиз Амоновга сариқ карточка кўрсатилди. 

77. ЎЗГАРИШ. "Локомотив"да Диёр Туропов ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга тушди.

76. ЗАРБАААААААААААААААААА. УХХХХХХХХХХ. "Навбаҳор" учрашувда ҳисобни очишга яқин келди. Дарвоза тўсини тўсқинлик қилди. Зарба муаллифи Боян Цигер. 

72. ЗАРБААА. Диёр Туроповнинг чап қанотдан йўллаган зарбаси дарвоза тўрининг ёнига бориб тегди. 

70. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор"да Қувондиқ Рўзиев ўрнига Сардор Теляков майдонга тушди. 

70. ЎЗГАРИШ. "Локомотив"да Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Марат Бикмаев, Санжар Қодирқулов ўрнига Жавоҳир Сидиков майдонга тушди. 

57. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор"да Коста Гуттинер ўрнига Иброҳим Ғанихонов майдонга тушди. 

56. УХХХХХХХХХХХХ. Ўткир Юуспов яна бир бор жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг яқин масофдан йўллаган зарбасини тажрибали кипер қийинчилик билан бартараф этди. 

51. ЗАРБАААААААААААА. Яна ўша Азиз Амонов кучли зарба йўллади. Ўткир Юсуповдан сейв

49. ЗАРБАААААААААА. Иван Соловёвнинг жарима майдончасидан ташқарида берган зарбаси хавфли кўриниш олди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор"да Эҳсони Паншанбе ўрнига Аббос Ғуломов майдонга тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. 

45. Иккинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

40. Учрашувда темп ошди. 

39. ОГОХЛАНТИРИШ. Бош ҳакам ВАР қароридан сўнг Азим Аҳмедовга сариқ карточка кўрсатди. 

32. УХХХХХХХХХХ. ЗАРБААААААААААААА. Азиз Амоновнинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ўйиндаги кам сонлик хавфли вазиятлардан бири бўлди. 

31. Тўп назорати "Локомотив"да. 

26. УХХХХХХХХХХХ. Ўткир Юсупов юқоридан келган тўпни қўлидан чиқариб юборди. Тўпни ҳимоячилар узоқлаштиришди.

24. ОГОХЛАНТИРИШ. "Локомотив"дан Жалолиддин Жумабоев огохлантирилди. 

23. ЗАРБАААААААААААА. Азиз Амоновнинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

18. Учрашувни стадиондан бевосита Одил Аҳмедов, Самвел Бабаян, Отабек Саматов кузатиб бормоқда. 

15. "Локомотив" жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жонли девордаги футболчиларга тегиб қайтди. 

10. УХХХХХХХХХХХХХХХХХХ. "Локомотив" қанотлардан тезкор ҳужум ташкил қилди. Азиз Амоновнинг якуний зарбасини Ўткир Юсупов ушлаб олди. 

9. "Локомотив" позицон ҳужумлар билан олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Кичик устунлик меҳмонларда. 

4. ЗАРБААА. Азим Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. Абдумавлон Абдужалилов тўпни осонликча эгаллаб олди. 

3. Коста Гуттинерга қарши қўполлик ишлатилди. "Навбаҳор" жарима зарбасига эга. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 20:00да старт олади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика