Суперлига: "Кучли-бешлик"даги барча дуранг ўйнаган, қўл билан ўйинни кўриб пинагини бузмаган Коваленко, ғалати оффсайд, бош ҳакам Асимов захирага олинган ҳафта ва тур лауретлари
13 май 2019 17:38
Янгиликлар
Суперлига: "Кучли-бешлик"даги барча дуранг ўйнаган, қўл билан ўйинни кўриб пинагини бузмаган Коваленко, ғалати оффсайд, бош ҳакам Асимов захирага олинган ҳафта ва тур лауретлари
Мазкур турга Жиззахдаги "Сўғдиёна" - "Андижон" учрашуви орқали старт берилди. Шоҳруз Норхонов ва Насриддиновнинг голларига "Андижон" Шаҳзод Убайдуллаевнинг ягона голи билан жавоб берди. Бу эса "Андижон"га мағлубиятдан қутилиб қолишга етарли бўлмади. "Сўғдиёна" эса Улуғбек Бақоев қўл остидаги иккинчи ғалабасини расмийлаштирди.
Сўғдиёна Шохруз Норхонов - 31', Даниэл Насриддинов - 43' |
Суперлига. 8-тур 10/05/2019, 18:45 1
:
2
Тугади
|
Андижон Шаҳзод Убайдуллаев - 68' |
Қаршида меҳмон бўлган "Қизилқум" эса "Насаф" билан дуранг қайд этишни уддалади. Актамов жамоасини дастлаб ҳисобда олдинга олиб чиққан Мурод Бобожоновнинг голига "Насаф" сафида кетма-кет 4 ўйиндан буён гол ураётган Ҳумоюн Муртазоев тезда жавоб қайтарди. Бу эса якунда мазкур жамоалар ўртасидаги баҳс дуранг билан якунланишига замин яратди.
Насаф Ҳумоюн Муртозаев - 51' |
Суперлига. 8-тур 10/05/2019, 20:00 1
:
1
Тугади
|
Қизилқум Мурод Бобожонов - 49' |
Самарқандда ўтган "Динамо" - АГМК тўқнашувида Шоҳруҳ Абдураҳмонов киритган ягона гол ўйин тақдирини мезбонлар фойдасига ҳал этди. Шу тариқа АГМК бу сафар ҳам меҳмондан қуруқ қўл билан қайтди. Жорий мавсумда жамоа сафардаги ҳали бирорта ўйинда очко олишни уддалай олгани йўқ. "Динамо"нинг мағлубиятсиз серияси эса 3 учрашувга етди.
Динамо Шоҳруҳ Абдураҳмонов - 47' |
Суперлига. 8-тур 11/05/2019, 17:30 0
:
1
Тугади
|
ОКМК |
Тошкентда ўтган турнинг марказий беллашувда чемпионат етакчилари иштирокида ҳақиқий драма содир бўлди. Дастлаб Драган Чераннинг дубли эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган "Пахтакор", якунда ғалабани қўлдан чиқарди. Андрей Канчельскис таъбири билан айтганда, "Навбаҳор" танаффусдан кейин кичик мўъжизани амалга оширди, яъни "камбэк" қилди. Остон Ўруновнинг голи ва иккинчи голда айнан унинг рейди ва голли узатмасидан сўнг ҳисобни тенглаштирган "Навбаҳор" "Пахтакор"дан қимматли бир очкони олишни уддалади.
Пахтакор Драган Черан - 20', Драган Черан - 53' |
Суперлига. 8-тур 11/05/2019, 19:45 2
:
2
Тугади
|
Навбаҳор Остон Ўрунов - 59', Абдужамол Исроилов - 82' |
Тошкентда ўтган яна бир баҳсда "Бунёдкор" "Қўқон-1912"ни иккита пенальти эвазига мағлуб этди. Дастлаб Марко Миличнинг хатоси пенальтига сабабчи бўлган бўлса, кейинчалик дарвозабон Кнежевич жарима майдончаси ичида рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди. "Қўқон-1912" жамоасидан эса Суҳроб Бердиев ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлганди. Лекин бу гол якунда дуранг учун етарли бўлмади. Хуршид Ғиёсов эса белгиланган иккита пенальтидан унумли фойдаланиб, нафақат ўз дублини расмийлаштирди, балки жамоасига қимматли 3 очкони тақдим этди.
Бунёдкор Хуршид Ғиёсов - 13', Хуршид Ғиёсов - 85' |
Суперлига. 8-тур 12/05/2019, 17:15 1
:
2
Тугади
|
Қўқон-1912 Суҳроб Бердиев - 64' |
Термизда ўтган "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида эса Ҳусниддин Ғофуровнинг голи мезбонларга узоқ кутилган ғалабани тақдим этди. "Сурхон" айнан "Бухоро" билан ўйинда 4 ўйинлик ғалаба ва голсиз сериясига чек қўйди.
Сурхон Анваржон Ғофуров - 20' |
Суперлига. 8-тур 12/05/2019, 17:30 0
:
1
Тугади
|
Бухоро |
Турнинг сўнгги ўйини "Металлург" - "Локомотив" беллашувида мухлислар гарчи гол кўришмаган бўлсада, биринчи бўлимда тўп учун ҳаводаги курашдан сўнг Асимовнинг ғалати қарори туфайли четлатилган Ҳусниддин Ғофуров ва танаффусдан Ғофуровни четлатган бош ҳакам Асимовни захирага олингани кўришди. Учрашувдаги энг кулминация айнан мазкур ҳолат бўлди, деб бемалол айтиш мумкин. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, томонлар гол уришни уддасидан чиқишмади ва баҳс нурсиз дуранг билан якун топди.
Турнир жадвали
Биринчи навбатда мазкур турда кучли учликда бўлган барча етакчилар очко йўқотишганини қайд этиш лозим. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўзаро баҳсда дуранг ўйнашган бўлса, "Локо" Бекободда қимматли 2 очкони йўқотиб, "Пахтакор"нинг қоқилишидан унумли фойдалана олмади.
Турнир жадвалидаги ҳолатга эътибор қаратадиган бўлсак, пешқадам "Пахтакор" ва "Локо" ўртасидаги фарқ сақланиб қолди. "Навбаҳор" эса учинчи поғонани мазкур турда ғалаба қозонган "Бунёдкор"га бўшатди. Шу тариқа турнир жадвалининг юқори учлигидан пойтахтнинг уч жамоаси қўним топди.
Турнир жадвалида ўтган турдаги ўрнини сақлаб қолган жамоалар сони учтани ташқил қилади: "Пахтакор" (1), "Локомотив" (2) ва "Қўқон-1912" (14). Мазкур турдан кейин қолган 11 жамоанинг турнир жадвалидаги ўрни ўзгарди.
Ўтган турга нисбатан мазкур ҳафта "Навбаҳор", "Насаф", "Металлург", "Қизилқум", АГМК, "Андижон" ва "Бухоро" каби жамоалар пастки ўринга тушишди. "Бунёдкор", "Динамо", "Сурхон" ва "Сўғдиёна" эса мазкур турдаги ғалабаларидан сўнг жадвалда юқорига кўтарилишга эришишди. Қизиғи, мазкур турда дуранг қайд этган жамоалар ҳам жадвалдаги мавқеини ёмонлаштириб олди. Фақатгина ютган жамоалардагина жадвалда ўсиз кузатилди.
Тур фактлари:
- Тур олдидан жадвалда кучли бешликда бўлган жамоаларнинг барчаси ("Пахтакор", "Локомотив", "Навбаҳор", "Металлург", "Насаф") очко йўқотди, яъни дуранг қайд этишди.
- "Бухоро" ғалабасиз серияси 4та ўйинга етди.
- "Сурхон"нинг 4 ўйинлик мағлубиятсиз ва голсиз сериясига чек қўйилди.
- Энг кўп ғалаба қозонган жамоалар: "Пахтакор" (6)
- Энг кўп мағлубиятга учраган жамоалар: "Сўғдиёна" ва АГМК (5)
- Энг кўп дуранг ўйнаган жамоа: "Андижон" (4)
- Энг кўп гол урган жамоа: "Пахтакор" ва"Локомотив" (17)
- Энг кўп гол ўтказган жамоа: "Қўқон-1912" (18)
- Энг кам гол урган жамоа: "Бухоро" ва "Сурхон" (6)
- Энг кам гол ўтказган жамоа: "Сурхон" (6)
- Умуман дуранг ўйнамаган жамоа: "Сўғдиёна"
- АГМК иштирокидаги ўйинларда энг кўп гол кузатилган - 23
- Энг кам гол "Сурхон" иштирокидаги ўйинларда кузатилган - 11
- Ягона мағлуб бўлмаган жамоа - "Пахтакор"
- Драган Черан тўпурарлик пойгасида якка пешқадамлик қилмоқда - 8
- Энг кўп пенальти "Қўқон-1912" дарвозасига томон белгиланган - 4
- Энг кўп пенальти тепган жамоа: "Пахтакор" - 5
Тур дисквалификацияси: Зокир Қодиров
ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти Суперлига доирасидаги "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўртасидаги марказий ўйинни бошқариб борган Зокир Қодиров ҳамда қанот ҳаками Руслан Самандаровни четлаштирди. Зокир Қодиров 3 ўйинга Суперлига ўйинларидан четлатилган бўлса, Самандаров номаълум муддатга дисквалификация қилинди. Қайд этиш керакки, ён ҳакам бўлиб ишлаган Руслан Самандаров "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев аутдан отилган тўпни қабул қилаётган паллада ўйиндан ташқари ҳолат қайд этган ҳакам сифатида футбол тарихига кирди. Бу эса футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келишига олиб келди.
Шунингдек, Бекободдаги беллашувнинг иккинчи таймида учрашувни бошқариб борган Азиз Асимов захирага олиниб, унинг ўрнига захира ҳаками сифатида баҳсни бошлаган Фарруҳ Янсупов ўйинни бошқариб борди. Самарқандда ўтган "Динамо" - АГМК учрашувида эса Валентин Коваленко жарима майдончаси ичида тўпни яққол қўли билан ўйнаган Ихтиёр Тошпўлатовнинг мазкур қоида бузарлигига эътибор қаратиш тугул, пинагини ҳам бузмади.
Тўпурарлар
Ассистентлар:
Иван Соловьёв ("Навбаҳор") - 4
Ҳусниддин Ғофуров ("Локомотив") - 4
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 3
Элдор Бойматов ("Қизилқум") - 3
Сардор Эминов ("Динамо") - 3
Мурод Тошматов (АГМК) - 3
Тур дарвозабони - Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")
"Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов "Пахтакор"га қарши кечган ўйинни жуда яхши ўтказди. Кези келганда айтиш мумкинки, айнан Юсуповнинг қатор сейвлари натижасида "Навбаҳор" якунда "камбэк" амалга ошириб, Тошкентдан дуранг натижаси билан қайтишга эришди. Айниқса учрашувда ҳисоб "Пахтакор" фойдасига 2:0 бўлиб турган паллада Сайфиевнинг зарбасини қайтариб, жамоасини муқаррар голдан қутқарган кипер якунда "Навбаҳор"га вазиятни ўнглаш имкониятини сақлаб қолди. Ўтказиб юборилган голлар эса Юсуповнинг хатоси билан қўйиб юборилмади. Шунингдек, Юсупов биринчи бўлимда ҳам Чераннинг бош билан берган ажойиб зарбаси йўлига туғаноқ бўлди ва учрашувнинг сўнгги сонияларида Черан томонидан йўлланган кучли зарбани ҳам маҳорат кўрсатиб бартараф этишни уддасидан чиқди. "Навбаҳор"нинг "Пахтакор"дан очко олишида Юсуповнинг ҳам ҳиссаси ва хизматлари катта бўлди. Шу боисдан ҳам турнинг энг яхши кипери номига "Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди.
Тур мураббийи - Андрей Канчельскис"Навбаҳор"нинг мазкур турда "Пахтакор"га қарши ўйинда содир этган "камбэк"и қиймати жуда юқори бўлди. Биринчи бўлимни керакли даражада ўтказа олмаган жамоа танаффусдан кейин ирода намойиш этиб, характер кўрсатди. Тошкентда, "Пахтакор"га қарши баҳсда иккита тўп фарқини йўққа чиқариш ҳазилакам иш эмас. Шу боисдан ҳам вазиятни ўнглай олган жамоа бош мураббийи Канчельскисни тур мураббийи сифатида эътироф этдик.
Тур футболчиси - Остон Ўрунов
Ҳа, тур луареатларининг бу галгиси ҳам "Навбаҳор" футболчисига насиб этди. "Пахтакор" билан ўйинда майдонда балиқдек сузиб юрган Остон Ўрунов баҳсни барқарор ўтказиш билан биргаликда, самарадор ҳаракатлари билан жамоаси 1 очко ишлаган ўйинда асосий фигурага айланди. Дастлаб ҳисобни қисқартирувчи голни урган Остон Ўрунов, кейинчалик ўз қанотидан рейд уюштириб, Машарипов ва Сайфиев тўсиғидан ўтган Остон Ўрунов Абжужамол Исроиловга голли узатмани амалга оширди. Умуман шу куни Остон Ўрунов бутун баҳсни юқори даражада ўтказа олди ва "Пахтакор" ҳимоясини доим босимда ушлаб турди.
Рамзий терма жамоа (4-4-2):
Тур рамзий терма жамоасига "Сурхон"дан 3, "Навбаҳор" ва "Динамо"дан 2 нафардан футболчи танланди. Шунингдек, "Локомотив", "Бунёдкор", "Сўғдиёна" ва "Пахтакор"дан бир нафардан футболчи рамзий жамоага киритилди.
Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")
Ҳимоячилар: Миркомил Лоқаев ("Динамо"), Владимир Бубанья ("Сурхон"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Раҳматулло Бердимуродов ("Сурхон")
Ярим ҳимоячилар: Ҳусниддин Ғофуров ("Сурхон"), Остон Ўрунов ("Навбаҳор"), Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Динамо"), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор")
Ҳужумчилар: Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна"), Драган Черан ("Пахтакор")
НАВБАТДАГИ ТУР
9-тур
16 май, пайшанба
18:30 АНДИЖОН — ПАХТАКОР
17 май, жума
18:45 ЛОКОМОТИВ — БУНЁДКОР
18 май, шанба
17:45 ҚЎҚОН-1912 — НАСАФ
20:00 ҚИЗИЛҚУМ — СУРХОН
19 май, якшанба
17:30 НАВБАҲОР — МЕТАЛЛУРГ
17:45 АГМК — СЎҒДИЁНА
20:00 БУХОРО — ДИНАМО
Фикрлар