UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  14 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  3 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  4 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  2 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  12 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  40 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  13 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  6 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  6 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5

Суперлига клублари футболчиларидан жисмоний тайёргарлик бўйича норматив қабул қилиш бошланди Янгиликлар

Суперлига клублари футболчиларидан жисмоний тайёргарлик бўйича норматив қабул қилиш бошланди

Теглар :  ТестСуперлига
Суперлига клублари футболчиларининг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Шуни таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари жорий йил аввалида ўзбек футболида илк марта амалга тадбиқ этилди. Синовларнинг дастлабкиси ўтган йилнинг декабрь ойида, сўнгра чемпионат старти олдидан февраль ойида ўтказилиб, шу орқали миллий чемпионатимиз клублари футболчиларининг жисмоний ҳолати ҳақида умумий хулоса қилинганди.

Мазкур тест-синовлари тизимини ишлаб чиқиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхшиланиб боришини назорат қилаётган Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими белгиланган режа асосида ёзги нормативлар қабул қилишни ҳам бошлади.

Кеча, 24 июнь куни “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари биринчи бўлиб нормативлар топширишди. Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ходими педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар ҳар бир клуб футболчиларининг ойдан-ойга жисмоний жиҳатдан ўзининг оптимал спорт формасига кириб бораётганини синовдан ўтказишмоқда.  Футболчилар 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50  метрга югуриш,  “Yо-Yо” тест синовлари бўйича нормативлар топширишмоқда. Дарвозабонлар эса қўшимча равишда тўпни белгиланган масофага қўлда ва оёқда етказиб бериш бўйича ҳам ўз кўрсаткичлари яхшиланиб бораётганини намойиш этишлари талаб этилмоқда.

“Тест-синовлари мавсум аввалида футболчиларнинг янги чемпионатга қандай тайёргарлик кўрганини аниқлаш, уларнинг жисмоний жиҳатдан тўлиқ мавсум ўтказишга тайёрлигига ишонч хосил қилиш мақсадида ташкил этилган эди. Ана энди ҳозирда клублар ёзги таътилга йўл олишди.  Улар мавсумнинг илк қисмини ўтказишди. Ҳар бир клубнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи ўз қўл остидаги футболчиларнинг жисмоний жиҳатдан фақат ўсишга эришишларини назорат қилиб бормоқда. Уларнинг бу борада қандай иш олиб борганини энди нормативлар аниқ кўрсатиб беради. Нормативлар шартлари ўзгаришсиз қолди.  Фақатгина футболчиларнинг секин-аста формага кириб бораётганини инобатга олиб, кўрсатгичлар бироз кучайтирилдики, энди ўйинчилар қишдагидан кўра бироз тезроқ ва яхшироқ натижалар қайд этиши лозим бўлади”, - деди Шамиль Исеев.

Суперлига клубларининг норматив топшириш муддатлари жадвали:

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика