UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  0 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  1 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  19 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5

Суперлига = "Автобуслар лигаси" Янгиликлар

Суперлига = "Автобуслар лигаси"

Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик қиладиганлар деярли ғалаба қозонишмайди.

Championat.asia мухбири Николай Егоричев ўзининг Telegram каналида Суперлиганинг уч турида тўпга эгалик қилиш статистикасига бағишланган постини эълон қилди. Келинг, дастлабки турлар натижаларини сарҳисоб қиламиз.


1-тур

"Сурхон" – 71,2% ("Қизилқум"дан мағлубият - 0:2)

ОКМК – 67,4% ("Бухоро" устидан ғалаба - 2:1)

"Сўғдиёна" – 57,1% ("Насаф"дан мағлубият - 0:1)

"Шўртан" – 56,8% ("Хоразм"дан мағлубият - 0:2)

"Динамо" – 54,3% ("Навбаҳор" билан дуранг - 0:0)


2-тур

"Пахтакор" – 71,7% (ОКМКдан мағлубият - 0:2)

"Нефтчи" 63,6% ("Қўқон-1912" билан дуранг - 0:0)

"Сурхон" 61,9% ("Хоразм"дан мағлубият - 0:2)

"Қизилқум" 59,1% ("Бухоро"дан мағлубият - 0:2)

"Сўғдиёна" – 57,4% ("Навбаҳор"дан мағлубият - 2:3)


3-тур

"Пахтакор" 66,7% ("Динамо"дан мағлубият - 0:1)

"Сўғдиёна" 65,4% ("Машъал"дан мағлубият - 0:1)

"Хоразм" 59,6% ("Бухоро"дан мағлубият - 1:4)

ОКМК – 55,4% ("Қизилқум"дан ғалаба - 3:1)

"Қўқон-1912" – 53,1% ("Шўртан" билан дуранг - 0:0)


Натижа: рўйхатдаги 15 та жамоадан фақат иккитаси ғалаба қозонди. Аниқроғи, биттаси – икки марта ОКМК ("Бухоро" устидан 2:1 ва "Қизилқум" устидан 3:1). Яна уч марта дуранг қайд этилди. Қолган 10 та ўйин эса тўпга рақибларидан кўра кўпроқ эгалик қилган жамоаларнинг мағлубияти билан якунланган.

Албатта, тўпга эгалик қилишнинг ўзи кўп нарсани англатмайди. Аммо жамоаларнинг қарши ҳужумда ва иккинчи рақам сифатида ўйнаши "тренд"га айлангани кўриниб турибди.

Агар рақибга тўпни бериб, уни қарши ҳужумда тутиб олиш мумкин бўлса, позицион ҳужумларда айёр усуллар қўллаш ва ҳаракатларни мукаммаллаштириш нима учун керак? Ушбу статистикани таҳлил қилсак, бу усул самаралироқ эканлигини кўришимиз мумкин.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика