UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51"Ливерпуль" "Ньюкасл"нинг нарх оширишидан чўчимади. Мерсисайдликлар Исакни сотиб олишни хоҳлаяпти  0 11:20"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда  0 10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  6 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  4 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  26 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  34 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  12 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  15 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  13 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  13 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  3 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3

Суперлига. "Металлург"нинг ғалабасиз серияси "Андижон" билан ўйинда барҳам топди Янгиликлар

Суперлига. "Металлург"нинг ғалабасиз серияси "Андижон" билан ўйинда барҳам топди

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

15 сентябрь, чоршанба
АНДИЖОН – МЕТАЛЛУРГ 1:2 
Ҳакамлар:
Абдурашид Худойберганов, Артём Калинин, Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Исматуллаев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Александр Давиденко 

Гол: Усмонали Исмоналиев 73, 1:0, Дамир Темиров 88, Иван Нагаев 89

"Андижон": 1. Элдор Адҳамов, 2. Сардор Хурсандов, 3. Азамат Исроилов (11. Абдулхай Исмоилов, 76) , 4. Усмонали Исмоналиев, 5. Абдувохид Ғуломов, 7. Шерзод Ғуломжонов ( 70. Диёр Рахимқулов 46), 8. Бахтиёр Қосимов, 9. Павел Забелин, 14. Василий Совпел (10. Владислав Василев, 46) , 18. Абдуғани Камолов, 49. Пламен Димов

Захира: 32. Жавохир Қиличев, 6. Иброҳим Отахонов, 17. Фарход Сохибжонов, 20. Иззатилло Абдулхақов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 77. Хуршид Убайдуллаев

"Металлург": 1. Акмал Турсунбоев, 4. Одилбек Абдумажидов, 7. Руслан Розиев, 8. Саламат Кутибаев, 10. Шаҳзодбек Нурматов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 28. Станислав Андреев, 55. Акбаржон Исматуллаев, 70. Муҳаммад Исаев, 80. Фарруҳ Иброҳимов, 98. Дамир Темиров

Захира: 99. Владимир Вагин, 11.Иван Нагаев,25.Шаҳзодбек Неъматжонов, 36.Аброр Саримсоқов, 48.Дилшод Раҳматуллаев, 79.Бобур Давлатов, 90. Абдураҳмон Абдулҳақов.

Огоҳлантириш: Фарруҳ Иброҳимов ("Металлург"), 55, Усмонали Исмоналиев ("Андижон"), 83

МАТНЛИ ТРАНЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. 

90+1. Шаҳзод Нурматов ўрнига Дилшод Раҳматуллаев, Дамир Темиров ўрнига Бобур Давлатов майдонга тушди. 

90. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 



89. ГООООООООООООООООЛ. Иван Нагаев "Металлург"нинг иккинчи голини урди. Аутдан ошириб берилган тўпдан сўнг Кутибоев боши билан Нагаевга етказди. Нагаев ҳимоядаги тартибсизликдан фойдаланиб кетди. 

88. ГОООООООООООООООООООЛ. Дамир Темиров 25 метрлардан зарба йўллаб тўпни дарвозага михлаб қўйди. Ажойиб зарба ва чиройли гол. 

85. Станислав Андреевнинг узоқдан йўллаган зарбасини Элдор Адҳамов осонликча ушлаб олди. 

83. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Андижон", Усмонали Исмоналиевга сариқ карточка кўрсатилди.

77. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Муҳаммал Исаев ўрнига Иван Нагаев туширилди.

76. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Азамат Исроилов ўрнига майдонга Абдулхай Исмоилов тушди.


73. ГОООООООООООООООООООЛ. УСМОНАЛИИИИИИИИИ. Аслида ҳимоячи бўлган Усмонали Исмоналиев гол уриб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Жарима майдончасига узатиб берилган тўпдан сўнг ҳимоячилар қаршилигини енгиб ўтган Усмонали осонгина Акмал Турсунбоев дарвозасини ишғол қилди. 

70. УХХХХХХХХХХХ. Руслан Розиевнинг ажойиб узатмасидан Саламат Кутибаев фойдалана олмади. Қулай вазият қўлдан бой берилди. 

64. Баҳтиёр Қосимовнинг зарбаси кучли лекин ноаниқ.

61. Дамир Темировнинг зарбаси кучсиз чиқди.

55. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Фарруҳ Иброҳимовга сариқ карточка кўрсатилди. 

51. ЗАРБААААААААА. "Металлург"да хавфли вазият. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг Одилбек Абдумажидов боши билан зарба йўллади. 

49. ЗАРБААААА. Дамир Темировнинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Василий Совпел ўрнига Владислав Василев, Шерзод Ғуломжонов ўрнига Диёр Рахимқулов тушди. 

45+1. Биринчи бўлим якунланди. 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

41. ЗАРБААААААААА. Шерзод Ғуломжоновнинг зарбаси хавфли чиқди. Зарба рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди. 

40. Муҳаммад Исаевнинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб дарвозага аниқ борди. Элдор Адҳамов тўпни осонликча эгаллаб олди. 

38. "Металлург" сафида Руслан Розиев фаол ҳаракат қилмоқда. 

31. ЗАРБААААААААА. Азамат Исроиловнинг чап қанотдан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ борди. Акмал Турсунбоев ўз ўрнида. 

29. Руслан Розиевнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

26. Учрашувда темп ниҳоятда паст. Кескин вазиятлар кам.

25. Бош ҳакам сув ичиб олиш учун 1 дақиқалик танаффус берди. 

17. Азамат Исроиловнинг чап қанотдан етказиб берган тўпидан сўнг Василий Совпел дарвозага ноаниқ зарба берди.

16. Руслан Розиевнинг чап қанотдан кириб бориб узатган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади. 

1. Павел Забелиннинг йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 16:15да стат олади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика