UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  2 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  3 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3

Суперлига-2023. Медаллар учун курашган 5 жамоа орасида "Насаф" устунликка эга Янгиликлар

Суперлига-2023. Медаллар учун курашган 5 жамоа орасида "Насаф" устунликка эга

Супарлига-2023 давомида медаллар учун сўнгги турга қадар кураш олиб борган жамоаларнинг ўзаро ўйинлари қандай кечганди? Яъни, уларнинг қолган жамоаларга қарши ўйинлари айириб ташланса, мусобақа жадвали қандай кўринишда бўларди?

Мана шу 5 жамоа иштирокидаги марказий ўйинларнинг ўзинигина ажратиб олсак, "Насаф" ва "Нефтчи" ҳаммадан кўпроқ очко жамғара олганини кўриш мумкин. Ўзаро ўйинларда ҳам, тўплар фарқига кўра ҳам устунлик "Насаф" фойдасига.



"Насаф" мана шу жадвалда қайд этилган ҳар бир рақибига қарши умумий 2 та ўйин фонида олиб қаралса, уларнинг ҳеч бирида рақибидан ортда қолмаган ягона жамоа ҳисобланади. Масалан, "Пахтакор" билан тўла тенглик, "Нефтчи" тўплар фарқига кўра мағлуб этилган. ОКМК ва "Навбаҳор"дан кўпроқ очко ишлаб олинган.   

"Насаф"га чемпионлик учун 5 очко етмади. Рўзиқул Бердиев жамоаси Қаршида кутилмаганда қуйидаги ўйинларда очко йўқотди: 

"Насаф" 0:1 "Андижон"

"Насаф" 0:0 "Қизилқум"

"Насаф" 0:1 "Бунёдкор" 

"Насаф" 0:0 "Сўғдиёна" 


Шунингдек, "Насаф" "Андижон" билан ўзаро икки ўйиннинг ўзидаёқ 5 очко бой берди. "Бунёдкор" билан ўзаро икки ўйинда ҳам шунча очко йўқотилди. "Қизилқум" билан ўзаро икки баҳсда эса 4 очкодан маҳрум бўлди. 

"Нефтчи" бутун мавсум давомида энг кўп дуранг қайд этган жамоа бўлди. Яъни, марказий ўйинларда ўзини кўрсатган Левченко жамоаси, нисбатан оддийроқ ўйинларда энг кўп марта очко йўқотди.

"Навбаҳор" марказий учрашувларнинг бирортасини ўз фойдасига ҳал қила олмади. Ўзаро тўқнашувларда "Нефтчи"дан ташқари қолган уч рақибга мағлуб бўлди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика