Суперлига-2021. Энг кўп легионер хизматидан фойдаланган жамоа қайси?
13 дек 2021 12:56
Янгиликлар
Суперлига-2021. Энг кўп легионер хизматидан фойдаланган жамоа қайси?
Клубларимизнинг ҳар йили хорижлик футболчилар хизматига эҳтиёж сезиши одатий ҳолга айланган. Хўш, жорий мавсумда қайси жамоа неччи нафар легионерни ўйнатди? Қуйида шу ҳақида.
Бу борада энг катта кўрсаткич Наманганнинг "Навбаҳор" клубига тегишли бўлди. Клуб жаъми 8та хорижлик футболчилардан фойдаланди. Уларнинг айримлари биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этди, ўрнига эса бошқа ижрочилар келиб қўшилди.
Никола Тасич (Сербия) 3та ўйин
Марко Путинчанин (Сербия) 8та ўйин
Славиша Стоянович (Сербия) 11та ўйин, 2та гол
Иван Соловёв (Россия) 24та ўйин, 2та гол
Эҳсони Паншанбе (Тожикистон) 25та ўйин, 2та гол
Боян Найденов (Македония) 13та ўйин, 2та гол
Боян Цигер (Сербия) 14та ўйин
Коста Гуттинер (Бразилия) 12та ўйин, 1та гол
Кейинги ўринни "Андижон" жамоаси эгаллади. Ушбу мавсумда 6та хорижлик футболчи тўп тепди.
Пламен Димов (Болгария) 23та ўйин
Мартин Боаке (Италия) 12та ўйин, 2та гол
Эдгард Бернхардт (Қирғизистон) 3та ўйин
Павел Забелин (Беларусь) 14та ўйин, 3та гол
Владислав Василев (Қозоғистон) 8та ўйин, 1та гол
Василий Совпел (Беларусь) 13та ўйин, 2та гол
Про лигага тушиб кетган Яйпаннинг "Турон" клуби ички чемпионат баҳсларида 6 нафар легионернинг 4тасидан фойдаланди. Тожикистонлик 2 футболчи Фирдавс Чакалов ва Умаржон Шарипов бирорта учрашувда майдонга тушмади.
Синиша Бабич (Сербия) 13та ўйин
Даян Поньевич (Сербия) 25та ўйин, 1та гол
Ким Бо Ёнг (Жанубия Корея) 22та ўйин, 2та гол
Фирдавс Чакалов (Тожикистон) 0 ўйин
Кваме Карикари (Гана) 5та ўйин
Умаржон Шарипов (Тожикистон) 0 ўйин
Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги "Сўғдиёна" мазкур йилда Суперлиганинг кумуш медалларига эга чиқди. Жамоада умумий ҳисобда 5та хорижлик футболчилар тўп тепишди. Табиийки иккинчи ўринни эгаллашда улар ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Милан Митрович (Сербия) 19та учрашув, 12та қуруқ ўйин
Лука Чермель (Сербия) 26та ўйин, 1та гол
Марко Колакович (Сербия) 24та ўйин, 1та гол
Дарко Станоевич (Сербия) 13та ўйин
Арсланмират Аманов (Туркманистон) 11та ўйин
Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси мавсум бошида одатдагидек кўпроқ грузиялик футболчилар билан таркибини тўлдирди. Ҳамиджон Актамовнинг ушбу юрт ижрочиларига меҳри баланд эканлиги сир эмас. Келинг уларнинг статистикасига назар соламиз. Улардан ташқари Россия ва Тожикистондан ҳам тўп тепарлар борлигини эслатиб ўтиш жоиз.
Мате Ватсадзе (Грузия) 26та ўйин, 5та гол
Элгужа Григалашвили (Грузия) 23та ўйин, 9та гол
Олег Толмасов (Россия) 23та ўйин, 1та гол
Георгий Кухианидзе (Грузия) 26та ўйин, 2та гол
Жаҳонгир Эргашев (Тожикистон) 3та ўйин
Эътибор бераётган бўлсангиз Муборакнинг "Машъал" жамоаси Суперлигага қайтгач бошқа жамоалар сингари сербия эмас, африкаликларга ишонч билдирмоқда. 2021 йил жамоада тўп тепган футболчиларнинг барчаси "қора" қитъадан ҳисобланади.
Годвин Чика Оквара (Нигерия) 12та ўйин, 4та гол
Ифени Ифеани (Нигерия) 22та ўйин
Самуэль Чигозе (Нигерия) 25та ўйин, 5та гол
Ибе Окоро (Нигерия) 11та ўйин
Митчель Уилямс (Нигерия) 4та ўйин
Олмалиқнинг АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов бу йил 4 нафар хорижлик футболчиларга имконият берди. Маълумот ўрнида: Мартин Боаке иккинчи мавсумнинг дастлабки қисмида "Андижон", иккинчи даврада АГМК шарафини ҳимоя қилди.
Элвин Фортес (Голландия) 18та ўйин, 3та гол
Мартин Боаке (Италия) 14та ўйин, 4та гол
Йован Жокич (Сербия) 24та ўйин, 2та гол
Александр Касян (Россия) 24та ўйин, 6та гол
Қизиқ ҳолат, Тошкент клубларининг барчаси 3тадан хорижлик футболчидан фойдаланишга қарор қилишди.
"Пахтакор"
Драган Черан (Сербия) 23та ўйин, 16та гол
Боян Матич (Сербия) 12та ўйин, 2та гол
Эрен Дердийок (Швецария) 7та ўйин, 3та гол
"Бунёдкор"
Иброҳим Томива (Нигерия) 23та ўйин, 6та гол
Давронжон Эргашев (Тожикистон) 22та ўйин, 1та гол
Одилжон Абдураҳмонов (Қирғизистон) 20та ўйин, 1та гол
"Локомотив"
Кахи Махарадзе (Грузия) 24та ўйин, 1та гол
Диего Барданка (Испания) 4та ўйин
Самуэоь Опекс (Нигерия) 4та ўйин
3таликлар қаторини "Қўқон-1912" якунлаб беради. Жамоада 2 нафар сербиялик, 1та кот-д'Ивуарлик ижрочи ҳаракат қилди.
Иван Йосович (Сербия) 24та ўйин, 5та гол
Якуба Бамба (Кот-д'Ивуар) 23та ўйин, 3та гол
Славко Лукич (Сербия) 16та ўйин, 1та гол
Бекободнинг "Металлург" жамоаси фақатгина биринчи даврадагина легионерлар билан ишлади. Иккинчи даврада бор эътибор маҳаллий футболчиларга қаратилди.
Евген Чумак (Украина) 3та ўйин
Евгений Макеев (Россия) 4та ўйин
Легионер танлашда етти ўлчаб, бир кес мақолига амал қиладиган Рўзиқул Бердиев 2нафар сербияликлар хизматидан фойдаланди.
Марко Станоевич (Сербия) 24та ўйин, 6та гол
Андрия Калудерович (Сербия) 14та ўйин, 2та гол
Термизнинг "Сурхон" ҳам маҳаллий ёшларга урғу қаратиш мақсадида хорижлик футболчилардан воз кечди. Фақатгина Владимир Бубаня (Сербия) билан шартнома имзолаганди. Бўйдор ҳимоячи мавсум ўртасида молиявий муаммолар сабаб жамоани 13та ўйиндан сўнг тарк этди.
Легионерлар энг кўп қайси давлатдан?
Сербия 18
Нигерия 7
Тожикистон 5
Россия 4
Грузия 4
Беларусь 2
Қирғизистон 2
Туркманистон 1
Гана 1
Швецария 1
Украина 1
Бразилия 1
Италия 1
Кот-д'Ивуар 1
Қозоғистон 1
Испания 1
Голландия 1
Жанубий Корея 1
Болгария 1
Македония 1
Фикрлар