UZ

Суперлига-2019. "Насаф"да 20, "Пахтакор"да 28, "Бухоро"да 34... Янгиликлар

Суперлига-2019. "Насаф"да 20, "Пахтакор"да 28, "Бухоро"да 34...

2019 йилги Суперлига баҳслари якунига етгач турли статистик маълумотларни тақдим этиб бораяпмиз.

Бугун клублар сафида бир йил давомида неча нафар футболчи майдонга тушганига эътибор қаратамиз.

Рўзиқул Бердиев 2019 йилда Суперлигада атиги 20 нафар футболчининг хизматларидан фойдаланди. "Металлург" устози Андрей Шипилов эса 23 футболчини майдонга туширди. Лигани тарк этган "Динамо" сафида 25 нафардан футболчи майдонда ҳаракат қилди.

Бу борада энг юқори кўрсаткич "Бухоро" клубига тегишли бўлди. Сўнгги турда Суперлигада қолиш вазифасини бажарган клуб сафида бир мавсум давомида оз эмас кўп эмас 34 нафар футболчи ўйнади.

2019 йилги Суперлигада клублар сафида қанча футболчи майдонга тушди?

"Насаф" - 20
"Металлург" - 23
"Динамо" - 25
"Бунёдкор" - 26
"Локомотив" - 26
"Қўқон-1912" - 28
"Пахтакор" - 28
"Сўғдиёна" - 28
"Андижон" - 29
"Навбаҳор" - 29
"Қизилқум" - 31
"Сурхон" - 31
АГМК - 31
"Бухоро" - 34


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика