UZ

Сўнгги янгиликлар

23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  0 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  5 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  11 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  224 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9

Суперлига. 12-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Суперлига. 12-тур рамзий терма жамоаси

Уч кун давом этган Coca Cola Суперлига 12-тур беллашувларига кеча якун ясалди.

"Championat.asia" ижодкорлари тур якунига етганидан кейин 12-турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Демак, рамзий 4-2-3-1 схемасида тузилди.


Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

АГМК билан ўйинда "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Ўтган икки турни касаллиги туфайли ўтказиб юборган Юсупов тузалганига кўп бўлмасдан туриб майдонга тушди ва ишончли ҳаракат қила олди. Тўғри ўтказиб юборилган голда Ўткирнинг хатоси кузатилди, бироқ бу унинг ўйин давомидаги қолган ҳаракатларига раҳна сола олмади.



Ҳимоячилар: Тоҳир Шамсиддинов ("Навбаҳор"), Иван Йосович ("Қўқон-1912"), Марко Колакович ("Сўғдиёна"), Ихтиёр Тошпўлатов ("Металлург").

"Навбаҳор" қанот ҳимоячиси Тоҳир Шамсиддинов ҳам АГМК билан учрашувда жуда фаол ва ишончли ўйнади. Айниқса иккинчи таймда олмалиқликлар катта куч билан ҳужумга ўтишганида Шамсиддинов ва бошқа ҳимоячиларга каттагина "юк" тушди. Тоҳир ўз қанотида рақиб ҳужумларини бир неча бор муваффақиятли тўхтата олди.

"Қўқон-1912" ҳимоячиси Иван Йосович аслида ўтган турда "Локомотив"га қарши ўйинда ҳам фаол ўйнаганди. Бу турда "Андижон" билан баҳсда Йосович ундан ҳам фаол бўлди. Ҳимояда ишончли ўйнашдан ташқари сербиялик ҳимоячи ўйиндаги дастлабки голни уришга ҳам эришди.

Рамзий терма жамоада яна бир сербиялик футболчи бу "Сўғдиёна" ҳимоячиси Марко Колакович бўлди. Колакович "Қизилқум" билан учрашувда ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда фаол бўлди. Бир неча бор Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозага хавф солди. Жамоадошларни қулай вазиятга чиқара олди ва ниҳоят рақиб дарвозасига гол урди.

"Металлург"нинг универсал футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов "Сурхон" билан учрашувда ўзидан жуда яхши таассурот қолдира олди. Айниқса ўйин сўнггида Тошпўлатов термизликлар дарвозасига икки бор гол уриб жамоасига иродали ғалабани тақдим этди.



Ярим ҳимоячилар: Йован Жокич (АГМК), Элла Кен Арман ("Машъал"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор"), Ойбек Бозоров ("Насаф")

АГМКнинг мағлубиятсиз серияси 12та ўйинга етишига Йован Жокичнинг ҳиссаси катта бўлди. Сербиялик футболчи ўйин давомида яхши ўйнади ҳамда ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда "Навбаҳор" дарвозасига гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

"Машъал" легионери Элла Кен Арман "Бухоро" билан ўйинда майдонда энг фаол ўйнаган футболчи бўлди. Бир неча жамоа жамоадошларини қулай вазиятларга чиқарди ва энг муҳими айнан унинг тўп узатишидан кейин Сардор Абдураимов рақиб дарвозасига ўйиндаги ягона голни урди.

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов "Локомотив" билан учрашувда маза қилиб футбол ўйнади десак хато бўлмайди. Уч марта шерикларига голли узатмани амалга оширган Жалолиддин иккинчи таймда чиройли гол уришга ҳам эришди. Осиё чемпионлар лигасидан олдин Машариповнинг мана шундай ажойиб формага кириб бораётгани одамни қувонтиради.



Ҳужумчи: Игорь Сергеев ("Пахтакор")

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси сўнгги 4та ўйиннинг барчасида жами 6та гол урди. "Локомотив" билан баҳсда Игорь Сергеев икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашувда бир тайм ҳаракат қилганига қарамай Сергеевни рамзий терма жамоага киритишга қарор қилдик.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика