UZ

Сўнгги янгиликлар

15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  0 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  5 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   9 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  2 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1

Суперлига 1-давра рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Суперлига 1-давра рамзий терма жамоаси

Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Суперлигада биринчи даврада (1-11 тур) ўзини кўрсатган ва яхши ўйнаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа билан танишинг.

Дарвозани "Қўқон-1912" посбони Ўткир Юсупов эгаллади. Юсупов ўзининг янги жамоасида биринчи даврада энг яхшилардан бири бўлди. Бир қатор учрашувларда айнан Юсуповнинг маҳорати эвазига "Қўқон-1912" мағлубиятлардан қутилиб қолди. Шунингдек, "Қўқон-1912" биринчи даврада ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказиб юборди. Бу эса Юсуповнинг дарвозани нақадар ишончли ва мустаҳкам қўриқлаганидан далолат.

Ҳимоя марказида чемпионатдаги энг ишончли мудофаа чизиғи вакиллари "Қўқон-1912" ҳамда "Пахтакор" аъзолари Марко Милич ва Шерзод Аъзамов киритилди. Марко Милич "Қўқон-1912" ҳимоя чизиғи мустаҳкамлигини таъминлашда энг асосий фигуралардан бири бўлди. Аъзамов эса "Пахтакор" мудофаа чизиғида ишончли қурғон бўлди.

Ўнг қанот ҳимоясидан эса "Насаф" легионери Славко Лукич ўрин олди. Лукич "аждарлар" сафида жуда фаол ва ишончли ўйнади. Лукич нафақат ҳимоядаги асосий футболчи сифатида танилди. Балки қисқа фурсатда жамоа етакчилари қаторидан ўрин олди. Стандарт вазиятлари ижрочисига айланган Лукич олдинги чизиқда самарали ҳаракатлари билан ажралиб турди.

Чап қанот ҳимоясидаги рақобатда Санъат Шихов катта устунлик билан ютиб чиқди. Аслида ҳужумкор вингер саналган Шихов охирги икки мавсумдан буён асосан "Бухоро"нинг чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнамоқда. Шиховнинг ҳимоядаги ишлари беш. Санъат Шихов бир қатор беллашувларда "Бухоро"нинг жонига оро кирди. Санъат Шихов биринчи даврани барқарор ўтказган кам сонли футболчилардан бири бўлди.

Ярим ҳимояни таянч ҳудудида сўзсиз Жавлон Иброҳимов қўйилди. Иброҳимов "Бунёдкор"ни ҳақиқий сардор сифатида одимлашида катта кўмакчи бўлди. Иброҳимов биринчи даврада нафақат рақиб ҳужумларини бузиш билан банд бўлди, балки "қалдирғочлар"нинг қатор муҳим голларига муаллифлик қилди. Қизиғи, аслида таянч ярим ҳимоячи саналган футболчининг голлари "Бунёдкор"га "Металлург", "Қизилқум", "Насаф", "Бухоро" ва "Сўғдиёна" билан ўйинларда ғалаба келтирди.

Марказий ярим ҳимояда эса "қалдирғочлар"нинг биринчи даврадаги парвозига яна бир катта ҳисса қўшаётган Сардор Собирхўжаев қўйилди. Сардор Собирххўжаев "Бунёдкор"нинг ҳужумларини қуришда асосий футболчи саналади. Шунингдек, Собирхўжаев якуний тўп узатмани беришда ҳам ҳақиқий мутахассисга айланганини исботлади. Футболчи биринчи давра якунларига кўра Суперлиганинг энг яхши ассистенти бўлди.

Ҳужумчи ортида эса "Пахтакор"нинг бразилиялик легионер футболчиси Тиаго Безерра лойиқ топилди. Безерра биринчи даврада "Пахтакор"нинг олдинги чизиқ вакиллари ичида энг фаол ва фойдали футболчи бўлди. Бир қатор учрашувларда айнан Безерранинг голи ёки фойдали ҳаракатлари эвазига "Пахтакор" ютуққа эришди.

Қанот вингери сифатида "Навбаҳор"дан Азиз Турғунбоев ҳамда "Бухоро"дан Арслонмурот Амонов танлаб олинди. Айнан шу икки футболчилар биринчи даврада жуда фаол ва самарали ўйнашди. Турғунбоев ҳамда Амонов ўз жамоалари сафида яққол ажралиб туришди ва муваффақиятларда уларнинг хизматлари катта бўлди.

Ҳужум чизиғида эса яққол ажралиб турган ва ҳақиқий легионер мақомига мос тушган "Қизилқум" аъзоси Элгужа Григалашвили танланди. Григалашвили биринчи даврада "Қизилқум" сафида ёрқин футбол кўрсатди ва бир қатор голларга муаллифлик қилди. Григалашвили индивидуал жиҳатдан Суперлигада қолган ҳужумчилардан бир бош баланд кўринди ва ҳақли равишда энг яхшилар қаторидан ўрин олди.

Суперлига. 1-давра рамзий терма жамоаси (4-2-3-1)

Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")

Ҳимоячилар: Славко Лукич ("Насаф"), Шерзод Аъзамов ("Пахтакор"), Марко Милич ("Қўқон-1912"), Санъат Шихов ("Бухоро")

Ярим ҳимоячилар: Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"), Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор"), Тиаго Безерра ("Пахтакор"), Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор"), Арслонмурот Амонов ("Бухоро")

Ҳужумчи: Элгужа Григалашвили ("Қизилқум")

Бош мураббий: Миржалол Қосимов ("Бунёдкор")

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика