UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  3 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0

Суперкубок олдидан. Бахтиёр Қамбаралиев: "Иккала жамоанинг ҳам имконияти тенг" Янгиликлар

Суперкубок олдидан. Бахтиёр Қамбаралиев: "Иккала жамоанинг ҳам имконияти тенг"

Бундан 15 йил олдин Фарғонада бўлиб Суперкубок баҳсида "Навбаҳор" йирик ҳисобда "Пахтакор"ни (4:2) мағлубиятга учратганди.
Мана орадан йиллар ўтиб иккинчи бор Суперкубок бўлиб ўтади. Яна бир неча соатлардан кейин бошланадиган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан Суперкубок иштирокчиси бўлган собиқ ҳимоячи Бахтиёр Қамбаралиевнинг фикрларини билишга қизиқдик.

- 1999 йили “Навбаҳор” билан бўлиб ўтган ўйинимиз ҳамон эсимда. Очиғини айтганда ўшанда бу ўйиннинг аҳамияти ва унга бўлган қизиқиш юқори бўлмаган. "Навбаҳор"ни таркиби ҳам кучли эди. Гарчи шу йили ички чемпионатни ютган бўлсакда суперкубокда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келганди. Бу - футбол. У кутилмаган натижаси билан қизиқ-да.

Бугунги ўйинга келадиган бўлсак, ҳар икки жамоа ҳам таркиб борасида тенг дейиш мумкин. Шунинг учун ҳам ғалабага бўлган имкониятни элликка-эллик деб айтган бўлардим.

- Вадим Абрамов "Локо" бош мураббийи этиб тайинланганига ҳам бир ой бўлди. Жамоанинг ОЧЛ саралаш босқичида ўтказган ўйинини кўрдик. Назаримда Абрамов тактик ва бошқа томонлардан қандайдир ўзгариш қилган бўлиши аниқ. Буни ўйин кўрсатади.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика