Сульшер “Рома” билан 7:1 бўлган ўйин ҳақида: “Буни такрорламоқчимиз”

Eldor Akmurzayev
28 апр 2021, 19:55
Европа Лигаси 1/2 финалидан ўрин олган эртанги “Рома”га қарши баҳс олдидан “қизил иблислар” устози Оле-Гуннар Сульшер ўз фикрлари билан бўлишди.

“Мавсум охири яқинлашгани сайин муҳим ўйинларда нафақат ишонч ва ғайрат, балки, омад ва маҳорат ҳам албатта талаб қилинади. Ярим финалга қадар жуда яхши ишни амалга оширдик. Энди эса шу йўлнинг охиригача боришни хоҳлаймиз.

“Манчестер Юнайтед” устози сифатида бош совринни кўтарадиган куни менинг орзуим амалга ошади. Бунинг учун меҳнат қилмоқдамиз”, дейди Сульшер.

2007 йил Чемпионлар Лигаси чорак финалида “Рома” 7:1 ҳисобида таслим этилгани ҳақида

“Ўша иккала учрашувни ҳам эслайман. Биринчи ўйинни асосий таркибда бошлагандим. 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жуда яхши натижага эришдик. Ўша оқшом сеҳрли бўлганди. Алан Смит қойилмақом ҳаракат қилди. “Юнайтед” нималарга қодирлигини кўрсатдик. Буни яна такрорлаш ниятидамиз!”, дейди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›