

Ўйин ҳақида
"Ўйин охирида ҳар икки жамоа ҳам чарчаганини кўриш мумкин эди. Баъзида очиқ ўйин бизга унчалик ҳам мос тушмайди.
Ниҳоят "Вулверхэмптон"ни мағлуб этганимиздан хурсандмиз. Хуан Мата - шунчаки бошқа даража".
Рэшфорднинг жароҳати ҳақида
"Ҳа, бу қарор (Рэшфордни тушириш) салбий оқибатларга олиб келди. Баъзида буни қабул қилиш керак.
Яқин кунларда тиббий текширув ўтказамиз ва шундан сўнг у якшанба кунигача тайёр бўлиш ёки бўлмаслигини билиб оламиз. У югура олмади. У баҳс давомида маълум вақт белида оғриқ ҳис қилди, кейин эса яна битта зарба қабул қилиб олди. Бу унга ёрдам бермади", - деди Сульшер.





