Сульшер МЮнинг ўйинидан сўнг нималар деди ва нима учун матбуот анжуманини тарк этди?
04 фев 2019 04:23
Янгиликлар
Сульшер МЮнинг ўйинидан сўнг нималар деди ва нима учун матбуот анжуманини тарк этди?
"Бор кучимизни майдонга ташлаб кетдик"
"Яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкинлигини билардик, лекин ҳар доим ҳам ўйлагандек футбол ўйнаб бўлмайди. Ўйинни назорат қилишимиз мумкин эди. Қачонки курашган тўпларимизда имконият бой берилса, ҳамма бир-бирини ўрнини тўлдириб, ёрдам беради. Чунки, майдонга бор кучимизни ташлаб кетишни режа қилгандик. Шунингдек, жарима майдончамиз ичида қойилмақом ҳимояланганимизни айтиб ўтишим зарур.
Бизни қўллаб турган муҳлисаларимизга уч очко ҳар доим ишонч бериши керак. Улар кўрсатган ўйинимиздан 100 фоиз ҳурсанд эмас, сабаби бугунгидан мазмунлироқ ўйнашимиз мумкинлигини билардик. Нима бўлганда ҳам бизни қўллаб турганларнинг барчасига раҳмат айтаман. Улар ҳозир жамоа учун ажойиб иш қилишаётганликларини билишлари керак. Бизнинг мухлисларимиз дунёда ҳар доим энг яхшиси бўлиб келишган ва улар футболчилар билан биргаликда уйга боришга ҳақли", - дея Сульшер ўз фикрларини билдириб ўтди.
Эътиборлиси, Сульшер матбуот анжуманини одатдагидан 20 дақиқа аввал тарк этди. Маълум бўлишича, норвегиялик мутахассис Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичидаги рақиби бўлган ПСЖ ўйинини бевосита трибунадан кузатиб бориш учун Францияга учиб кетди. "Лион" ва ПСЖ учрашуви Тошкент вақти билан 01:00да бошланди. Манкунианликларнинг ўйини эса 21:00 атрофида тугаганидан хабарингиз бор.
P.S. Франция чемпионатининг марказий учрашувларидан бири дея эътироф этилган ўйинда ПСЖ мағлубиятга учради ва чемпионатдаги дастлабки муваффақиятсизликка учради.
Парижликлар ростдан ҳам Сульшернинг келишини билиб шундай натижа кўрсатишмадими экан?
Фикрлар