UZ

Сўнгги янгиликлар

14:56Гранд клублар "Ньюкасл" тарбияланувчиси учун курашмоқда  0 14:27"Реал" 3 та трансферни фойдали нархда амалга оширмоқчи  2 13:59"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади  0 13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  8 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   1 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  4 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  2 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0

Сульшер: "Иккинчи бўлимда уйғона олдик" Янгиликлар

Сульшер: "Иккинчи бўлимда уйғона олдик"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 25-тури доирасида "Ньюкасл" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Иккинчи бўлимда темпни кўтара олдик, майдоннинг учинчи қисмидаги ҳужумларда эса босимни оширдик. Еврокубоклар сафар ўйинларидан кейин барчага оғир бўлади. Ушбу мавсумда жуда кўп ўйинларда қатнашяпмиз.

Танаффусдан кейин эса уйғона олдик. Дастлабки бўлимда тўпга эгалик қилган бўлсак-да, вазиятлар ярата олмадик. Бугун тўп билан ақлли ўйнаш керак эди. Иккинчи бўлимда позицион ўйинимиз яхшиланди ва голлар уриб олдик.

Дэниел Жеймс ҳеч қаерга йўқолиб қолмаган. У доим машғулотларда юқори темпда ишлайди ва ўйинларга шай ҳолатда бўлиб туради. Тезлиги ва кучини инобатга олсак, уни кўплаб позицияларда ўйнатиб кўриш мумкин. Дэн ўйинларга тезда мослашиб олади, ундан жуда хурсандман.

Ҳа, у билан ҳам ишлаймиз, албатта. Барча билан ишлаймиз. Гап шундаки, у Чемпионшип жамоасидан "Манчестер Юнайтед"га келди ва бу ерда кўплаб чиройли голлар урди. Матбуотнинг сарлавҳалари ва бошқа кўплаб деталлар ундан энергияни олиб қўя олмади. Энди у ўзини қўлга олиб, олдинги ҳолатига қайтиб олиши керак.

Стандартлардан кейинги хавф? Ҳа, бошида "Ньюкасл" кўплаб вазиятлар ярата олди ва уларнинг барчаси стандартлардан кейин содир бўлди. Ҳар доимгидек қўпол хатомиздан кейин гол ўтказиб юборганимиздан хафа бўлдим. Иккинчи бўлимда эса бунга яхши реакция бера олдик. Футболда сюрпризлар жуда кўп. Олдиндан ҳеч нима деб бўлмай қолди.

Соврин учун кураш? Биз бошқа жамоаларни назорат қила олмаймиз ва фақатгина ўзимизга эътибор бера оламиз. Ушбу мавсум биздан кўп нарсаларни талаб қилмоқда ва ҳар бир дақиқа ўтгани сайин "Манчестер Юнайтед"ни қайтаришга ҳаракат қиляпмиз. 

Шортайр? Унга қаттиқ ишонамиз. Таркибимизда у ҳали жуда кўп ўйинларда қатнашади. Шола яхши машғулот қилмоқда. Менимча унинг келажаги порлоқ ва клубнинг афсонавий футболчиларидан бирига айлана олади.

Уни эртароқ майдонга туширишимиз мумкин эди. Учинчи гол урилиб, яхши ҳимояланаётганимиздан кейин бу қарорга келдик", - деди Сульшер.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика