UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  2 21:10Саудия Арабистони. "Ал Таавун" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  8 20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  5 19:50ОК-2025 саралаши. Футзалчиларимиз Австралияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди  11 19:28Ўзбекистон U-20нинг Сурияга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 19:20Неймар Мессининг ПСЖга келиши унинг Мбаппе билан келишмовчилигига сабаб бўлганини айтди  1 18:53ЎФА Кубогининг янги низоми ҳақида болалар футболига оид аччиқ мақола  8 17:42Расман: Бельгия термаси бош мураббийсиз қолди  5 17:06Расман: Оле-Гуннар Сульшер Туркия чемпионатида иш бошлади!  3 16:48"Реал" хавбеки сафдан чиқди  4 16:20"Ювентус" "Аталанта"нинг бир йўла 3 футболчисини олиб келмоқчи  1 15:42"Сепахон" — "Персеполис". Эрон Суперкубоги учун ўйиннинг таркиблари маълум  1 15:06Интервью. Шерзод Эсанов: "Мақсадим - АПЛ. Унга эришмагунча тўхтамайман"  9 14:49"Бешиктош" Сульшер билан музокаралар бошланганини эълон қилди  0

Суҳроб Неъматов: “Бизга битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлади” Янгиликлар

Суҳроб Неъматов: “Бизга битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлади”

Александр Мочинов жамоасининг жорий чемпионатда ғалаба қозониши узоққа чўзилиб кетди. Бухороликлар ўтган шанба куни “Андижон” меҳмони бўлиб, мағлубиятга учради.
Учрашувдан сўнг жамоа сардори Суҳроб Неъматов билан суҳбатлашдик.

- “Андижон”нинг жорий мавсум ҳисобидан ўз майдонида илк учрашувини ўтказишини ва баҳс осон бўлмаслигини яхши билардик. Шунга монанд тайёргарлик кўрдик ва сафардан имкон қадар очко олиб қайтиш учун астойдил харакат қилдик. Афсуски режамиз амалга ошмади.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Менимча майдонда тенг кураш кечди. Иккинчи бўлимда бизда ҳам бир қатор голли вазиятлар бўлди. Аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Бунда кимнидир айблаш ноўрин деб биламан.
- Ўзимни кўрсатган ўйиним ҳақида яхшиси мураббий фикр билдиргани маъқул. Ииккинчи бўлим ўрталарига келиб бош мураббийнинг қарорига кўра ўрнимни бошқа бир жамоадошимга бўшатиб бердим. Чунки қолган дақиқаларда таваккалчиликка қўл урилди ва иккита соф ҳужумчи билан ўйнадик.



- Жамоада яратилган шароитлар яхши. Бу борада ҳаммаси кўнгилдагидек. Лекин шунга қарамай мухлисларимизни қувонтира олмаётганимиз алам қиляпти. Эътибор берсангиз бу йил ҳам таркиб деярли янгитдан тузилди. Балки янги келган футболчиларнинг янги муҳитга тўлиқ мослашиб кетиши учун вақт керакдир.

- Бизга битта ғалаба керак. Шунда кейин ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

- Легионерлар? Келинг, яхшиси бу саволни очиқ қолдирайлик.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика