UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  90 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  0 16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  1 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Суҳроб Бердиев: “Андижон” Суперлигада ҳам муносиб иштирок эта олади” Янгиликлар

Суҳроб Бердиев: “Андижон” Суперлигада ҳам муносиб иштирок эта олади”

Про лига 24-турида “Андижон” клуби ўз майдонида “Машъал”ни мағлуб этиб, Суперлига йўлланмасини расмийлаштирди.

Виктор Кумиков устозлигидаги жамоа 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлгак киритди. Учрашувдан кейин мезбонлар ҳужумкор ярим ҳимоячиси Суҳроб Бердиев фикрларига қулоқ тутдик. 

“Ўйин жуда қийин бўлишини билардик. Чунки “Машъал” олдинги баҳсда ҳам бизга яхшигина қаршилик кўрсатганди. Муборакда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Шу сабаб баҳсга астойдил тайёргарлик кўрдик. Шунингдек, мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажардик. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик ўхшамади. Танаффусдан кейин режадагидек ўйнай бошладик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бу орқали эса чемпионлик ва Суперлига йўлланмасига эришдик. 

Тўғриси, ўзимнинг фаолиятимдан тўлиқ бўлмаса ҳам, айтайлик 80-90 фоизга қониқиш ҳосил қилдим. Янада яхшироқ ҳаракат қилсам бўларди. Асосийси, жамоамиз билан Суперлигага чиқиб олдик. Худо хоҳласа, кейинги йилларда янада яхшироқ ўйнаш имконияти пайдо бўлмоқда. 

“Андижон” Суперлигада ҳам муносиб иштирок эта олади. Чунки жамоанинг ажойиб мухлислари бор. Улар доимий равишда клубни қўллаб-қувватласа натижалар ҳам яхши бўлаверади. Шу фурсатдан фойдаланиб, жамоамизнинг барча мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Улар бундай ғалабаларга ҳақли. 

Иккинчи йўлланмага ким муносиб бўлса, ўша чиқсин. Мен ҳозир “Бухоро” ёки “Турон” деб айта олмайман”, - деб сўзини якунлади Бердиев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика