Суареснинг кейинги манзили деярли аниқ

Eldor Akmurzayev
22 дек 2022, 09:45
Уругвай ТЖ форварди Луис Суарес фаолиятини "Гремио"да давом эттиришга яқин.

Клуб вице-президенти Пауло Калефи у билан музокаралар якуний босқичдалигини хабар қилди.

“Луис Суареснинг вакиллари билан музокара ўтказмоқчимиз. ОАВ аллақачон учрашганимиз ҳақида бир неча бор хабар қилган бўлса-да, ҳали якуний суҳбатимиз бўлиб ўтганича йўқ. Шу ҳафтада эса охирги учрашувимиз ўтказилади.

"Гремио" мухлисларига аниқ айта оламанки, Суареснинг трансфери ҳеч қандай сериал эмас. Айни вақт ҳафта охиригача Суарес сафимизга қўшиладими ёки йўқлигини эълон қилишимиз мумкин”, дейди Калефи.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Caju Tricolor