UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  8 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  5 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3

Суарес: "Эл-Классико"да ғалаба қозониш навбати "Барселона"га келди" Янгиликлар

Суарес: "Эл-Классико"да ғалаба қозониш навбати "Барселона"га келди"

Теглар :  Луис Суарес
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 10-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Эл-Классико" "Эл-Классико"лигича қолади. Ўтган мавсум "Реал" билан ўйиндан олдин чемпионликни ҳал қилган эдик, аммо баҳс барибир томошабоп бўлди. Ҳар доим шундай. "Эл-Классико"дан олдин жамоанинг жисмоний ҳолатини ҳисобга олиш керак, аммо майдонда бу ҳақида ўйламайсан.

Янги мураббий жамоага илҳом бағишлайди. Футболчилар унга ўзини кўрсатишга уринишади. "Барселона" "Реал" билан баҳсда эҳтиёткорроқ бўлиши керак, чунки рақибда сифатли ва иқтидорли футболчилар кўп.

Роналду қандай футболчи эканлигини ҳамма билади, аммо жамоа кимнингдир исмидан устунроқ. Хатто Криштиану кетганидан кейин ҳам жамоада ўйин тақдирини ҳал қиладиган индивидуал маҳорат эгалари бор.

"Барселона" Роналду йўқлиги туфайли муаммоларга учраётган рақиб ҳақида эмас, ўз ўйини ҳақида ўйлаши керак. Биз ўзимиз ва мухлислар учун ғалаба қозонмоқчимиз. "Эл-Классико"да ғалаба қозониш навбати "Барселона"га келди. Шундай бўлади деб умид қиламан" - дейди Суарес.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика