Стивен Жеррард: "Мен учун бошланиши яхши бўлди"

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2021, 00:20
"Астон Вилла" "Брайтон"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

"Астон Вилла" клуби янги бош мураббийи, афсонавий собиқ футболчи Стивен Жеррард АПЛдаги дебют ўйинидаги ажойиб ғалабасидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу ажойиб бўлди. Биз орзу қилгандек натижа қайд этилди. Энди майдонга чиқишимиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишимиз лозим. Гол ўтказиб юбормаганимиздан алоҳида хурсандман. Буларнинг барчаси мен йигитлардан сўралган нарса эди. Ғалабага ҳақли эдик. Мен учун бошланиши яхши бўлди. Буни эса давом эттириш керак", -дейди Стивен Жеррард.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›