Старриж: "Ливерпуль"да бахтлиман, Клопп билан ҳеч қандай можаро бўлмаган"
07 май 2016 15:18
Янгиликлар
Старриж: "Ливерпуль"да бахтлиман, Клопп билан ҳеч қандай можаро бўлмаган"
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дэниел Старрижнинг таъкидлашича, у ва қизиллар устози Юрген Клопп ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқ.
"Ҳеч қачон клубда бахтсиздек кўринмаганман. Майдонга тушмаётган эканман, бу хафа дегани эмас. Мураббий ўз вазифасини бажаряпти. У ўзи керак деган қарорни қабул қилади.
Мен ва мураббий ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаган. Таркибни танлаш - унинг иши. Бу жамоавий ўйин ва агар бошқаси танланса ҳам тушкунликка тушмаслигим лозим. Ўйнамасам хафа бўлишим мумкин, аммо бу ҳар бир футболчи учун одатий ҳолат" - дейди Старриж.
Фикрлар