Станоевич “Навбаҳор”га қўшилди
17 фев 2017 10:20
Янгиликлар
Станоевич “Навбаҳор”га қўшилди
Икки кунлик дам олишдан сўнг бугун жамоамиз аъзолари Тошкентда тўпланиб, пойтахтдаги сўнгги йиғинни бошлашади.
Машғулотларда тунда Ўзбекистонга етиб келган сербиялик футболчи Дарко Станоевич ҳам иштирок этади. 2016 йилги мавсумни “Олмалиқ”да бошлаб давралар оралиғида ўз юртига жўнаб кетган ҳимоячи ярим йил давомида Сербия суперлигаси вакили “Нови Пазар” клуби шарафини ҳимоя қилаётганди. Фаолияти давомида Ўзбекистонда “Олмалиқ”дан ташқари “Машъал” ва “Шўртан” жамоаларида ҳам тўп сурганлиги учун футболчи ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш. Станоевич тиббий кўрикдан ўта олса “Навбаҳор” билан шартнома имзолаш имконига эга бўлади. Дарко 1987 йилнинг 12 апрель санасида Лозника шаҳрида туғилган.
Фикрлар