UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Расман: Томас Франк — “Тоттенхэм“ бош мураббийи  0 01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  3 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  7 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  1 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  4 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  3 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  4 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  15 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0

Сречко Катанец: "Швеция билан ўйинда кўпроқ ижобий, камроқ салбий нарса кашф қилмоқчиман" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Швеция билан ўйинда кўпроқ ижобий, камроқ салбий нарса кашф қилмоқчиман"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида машғулотларни давом эттирмоқда.

Бош мураббий Сречко Катанец Швеция билан ўйинга тайёргарлик ҳақида ЎФА матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди. 

"Ҳаммаси ажойиб. Мен ЎФАга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Боиси ташкилотчилик жараёни жуда ҳам аъло даражада. Ўйинчилар ўз ишлари билан банд. Бизда бошқа муаммо йўқ. Фақат Жавоҳир Сидиқовнинг жароҳатидан бироз ташвишланмоқдаман. Ўйлашимча у тез орада сафга қайтади. Ўйинга тайёрмиз. Швецияга бўлган парвозимиз узоқ кечди, дея оламан. Шу боис кеча футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди. Ўйингача барчаси ўз изига тушиб кетади. 

Мен ҳали ўйинчиларнинг умумий ҳолатининг 5 фоизидан ҳам хабардор эмасман. Ўртоқлик учрашувлари айнан шунинг учун ташкил қилинмоқда. Мана шундай баҳслар орқали уларнинг қандай формадалиги, ҳолати билан танишамиз. Бизни жуда қийин беллашув кутмоқда. Умид қиламанки, эртанги учрашувдан ўзим учун кўпроқ ижобий, камроқ салбий нарсаларни кашф қиламан. Машғулотлар эмас, ҳақиқий ўйин бизнинг қандайлигимизни кўрсатиб беради",- дейди Катанец. 


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика