“Sport” TV да янги лойиҳа - “Рефере-тайм”
04 мар 2018 13:41
Янгиликлар
“Sport” TV да янги лойиҳа - “Рефере-тайм”
Суперлига ўйинларини тўлақонли жонли эфирда намойиш этишни режалаштирган “Sport” TV унинг атрофидаги жараёнлар ва ўйинлар таҳлилига ҳам алоҳида урғу беришни мақсад қилган.
Жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўладиган ҳолатдан бири ўйинлардаги ҳакамлик. "Спорт" телеканали ПФЛ билан ҳамкорликда ушбу мавзуни янги лойиҳа - “Рефере-тайм”да экранга олиб чиқишни режалаштирган.
Унда ПФЛнинг ҳакамлар ишини баҳолайдиган ва назорат қиладиган бўлимидан махсус вакил тур ўйинларида юзага келган баҳсли ҳолатларни шарҳлаб беради. Кўрсатувни эфирга узатишдан асосий мақсад эса ўйинларда адолатли ҳакамликни таъминлашга ҳисса қўшишдир. Бу Суперлиига ўйинларининг томошабоблигини оширишга, ортидан ўзбек футболи ривожига ёрдам бериши шубҳасиздир.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар