"Спорт ТВ" бугун "Эль Классико"ни намойиш этади

Бугун Испания Кубоги финал ўйини бўлиб ўтади.
Валенсиядаги "Эстадио де Месталья" ўйингоҳида "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги ушбу мавсумдаги учинчи "классико" "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади. Бу ҳақида канал шарҳловчиси Зафар Имомхўжаев маълумот бериб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан 00:30да бошланади.

Манба: championat.asia