UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  9 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  5 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  15 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  11 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

Спорт ҳуқуқшуноси Сергей Лисенко: "Бунёдкор"га хотиржамликка берилишга ҳали эрта. Ҳар қандай кечикиш учун ФИФА яна санкцияларни жорий қилади" Янгиликлар

Спорт ҳуқуқшуноси Сергей Лисенко: "Бунёдкор"га хотиржамликка берилишга ҳали эрта. Ҳар қандай кечикиш учун ФИФА яна санкцияларни жорий қилади"

Мана бир неча ойдирки, ўзбек футболидаги асосий мавзулардан бири "Бунёдкор"нинг келажаги бўлиб турибди.

Беш карра Ўзбекистон чемпиони, тўрт карра мамлакат кубоги соҳиби, Осиё Чемпионлар Лигасининг икки карра ярим финалчиси банкрот бўлиш арафасида. Ҳаммаси Ривалдо ва Денилсон олдидаги 2010 йилдан бери давом этаётган қарзлар туфайли.

Championat.asia сайти спорт ҳуқуқшуноси Сергей Лисенко билан суҳбатлашди ва у бундай ҳолатлардаги нюанслар ва "Бунёдкор"нинг истиқболи ҳақида гапирди.

- Аввало, ўзингиз ва спорт ҳуқуқшуноси сифатида нималар билан шуғулланишингиз ҳақида гапириб берсангиз...

- Мен Sila халқаро компаниясида катта юристиман. Москвадаги офисда беш йилдан ортиқ ишладим, энди Тошкентда офис очишни режалаштиряпмиз, мен у ерда бошқарувчи бўламан. Ҳозирда Москвадан ташқари Болгария, Туркия, Швейцария, Испания, Қозоғистон ва БААда офисимиз бор. Тошкентдаги офис саккизинчиси бўлади.

Компаниямиз спорт соҳасида юридик хизматлар кўрсатади. Асосий эътибор, албатта, футбол, лекин бошқа спорт турлари ҳам бор. Биз асосан – ФИФА, Спорт арбитраж суди (CAS), шунингдек, миллий футбол федерациялари билан бўладиган турли низоларда мижозларнинг ҳуқуқини ҳимоя қиламиз. Клублар, агентлар ва спортчиларга ҳам маслаҳат берамиз: трансфер келишувлари, шартномалар ва қарзлар билан ишлашда кўмаклашамиз. Умуман олганда, ҳуқуқий соҳада ҳал қилиниши мумкин бўлган ҳамма нарса билан шуғулланамиз. Бундан ташқари, спортчиларга антидопинг ҳолатларида вакиллик қиламиз.



- Ўзбекистонда низоларни ҳал қилиш билан боғлиқ ҳолатлар бўлганми?

- Яқинда Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари (Камолиддин Мурзоев)га футболчи ва мураббийлар олдидаги қарздорлик билан боғлиқ ишлар бўйича маслаҳат бердик. Ишни тўлиқ олиб бормадик, лекин кўмаклашдик.

Агар шов-шувли ишлар ҳақида гапирадиган бўлсак, биз Игнатий Нестеровнинг антидопинг кейси билан шуғулланганмиз. Бу 2019 йилда Осиё Кубогидан кейин бўлганди. Биз тақиқланган модда унинг танасига "ифлосланган маҳсулот" орқали кириб қолганини исботлагандик. Нестеров биологик фаол моддани қабул қилган, унинг ёрлиғида тақиқланган модданинг мавжудлиги кўрсатилмаган. Натижада, у қандайдир тарзда Нестеровнинг намунасида пайдо бўлган. Биз буларнинг барчаси тасодифан содир бўлганини исботлагандик ва тўрт йил ўрнига атиги саккиз ойга дисквалификация қилинишини таъминлаганмиз. Бу катта муваффақият эди.

Шунингдек, компаниямиз Андрей Канчельскис ва "Навбаҳор", Егор Кримец ва "Пахтакор" ўртасидаги тўланмаган маошлар бўйича келишмовчиликларни кўриб чиққан. Иккала иш ҳам охир-оқибат барчани қониқтирган келишув битимлари билан якунланган.  

Биз учун сўнгги пайтлардаги энг йирик иш бу CAS'да ФИФА ва УEФАга қарши РФИ ва Россия клубларининг манфаатларини ҳимоя қилиш эди. Ишлар Россия терма жамоаси ва Россия клубларини халқаро мусобақалардан четлаштириш, шунингдек, ФИФА регламентига махсус "аннексия" (қўшимча) киритиш билан боғлиқ эди. Бу қўшимча Россиядаги хорижлик футболчиларга Россия клублари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш ва хориж клубларига текинга бориш имконини берди. Кўпгина хорижлик футболчилар ва хориж клублари бундан фойдаланиб қолишди.

Сиёсий сабабларга кўра биз бу ишларни ютқаздик, аммо ФИФА бизнинг далилларимизни тинглади ва регламентга тегишли ўзгартиришлар киритди. Ҳозир Россия клубларининг ҳозирги вазиятдаги манфаатлари анча юқори даражада ҳимояланган.


- Ҳозир Ўзбекистонда энг шов-шувли ҳолат – бу "Бунёдкор"нинг Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарзлари билан боғлиқ муаммолар. Бу кейс ҳақида нималарни биласиз?

- Бу борада ҳеч қандай инсайдга эга эмасман. Мен фақат оммага очиқ бўлган маълумотларга асосланиб фикр билдира оламан.

Билишимча, дастлаб ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг қарори бор эди – 2017 йилги, менимча. Ўшанда клубнинг позицияси қандай бўлганини, қандай қилиб ўз манфаатларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилганини билмайман, аммо ФИФА ўз қарорини қабул қилган.

Кейин "Бунёдкор" бу қарор юзасидан CAS'га шикоят қилган. 2023 йил охирида CAS ФИФА қарорини тасдиқлаган ва 2024 йилнинг февралида Ривалдо вакиллари қарорни ижро этиш учун ФИФАга мурожаат қилишган. Март ойида клубга нисбатан биринчи санкциялар қўлланилган эди – янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш.

Келинг, қарор аллақачон якуний эканлигидан бошлайлик. Энди ҳеч қандай шикоят бўлиши мумкин эмас. Қарор ўзининг якуний шаклига кирган. Энди "Бунёдкор"да иккита йўл бор – ё қарзни тўлаш, ёки қандайдир тарзда Ривалдо ва Денилсон билан келишиш. Шу билан бирга, ФИФА аллақачон "Бунёдкор"га жарима белгилаган, бу Ривалдо ва Денилсонга тааллуқли эмас. Билишимча, ҳар бир иш учун 30 минг франк (тахминан 33 минг доллар) олинади. Футболчилар билан қандайдир келишувга эришилса ҳам, бу жарима албатта тўланиши керак.


- Бугун (суҳбат 2 апрель куни ёзиб олинган – таҳр.) "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсон билан қарзни камайтириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича келишиб олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Буни ҳозирги вазиятда муваффақият деб ҳисоблаш мумкинми?

- Ҳа, менимча, бу клуб учун ҳам, футболчилар учун ҳам энг мақбул вариант. Клуб қарзни камайтиришга ва уни узоқроқ муддатда тўлаб бериш бўйича келишувга эришди, энди футболчилар қарзнинг аксарият қисмини олишлари мумкин. Аммо шуни таъкидлаш керакки, келишув битимидаги ҳар қандай кечикиш дарҳол ФИФАнинг тегишли санкцияларини фаоллаштиради. Шундай экан, "Бунёдкор"га хотиржамликки берилишига ҳали эрта, аммо келишув битимининг тузилиши ажойиб иш ва клуб учун катта муваффақият.


- Тўловлар амалга оширилмаса ёки кечиктирилса, "Бунёдкор"га нима бўлиши мумкин?

- Бу ерда ҳамма нарса, биринчи навбатда, келишув битими шартларига боғлиқ. Катта эҳтимол билан томонлар ҳозирда барча санкцияларни тўхтатишган, бироқ кечикилган тақдирда ҳаммаси яқинда бўлгани каби янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш билан яна бошланишига келишиб олишган. Бунинг ортидан очколар олиб ташланади. Кейинги босқич – клубни қуйи дивизионга ўтказиш. Одатда, очколар бир неча марта олиб ташланади, кейин қуйи дивизионга тушириб юборилади.


- Бундай вазиятларда очколар қандай тартибда олиб ташланади? Ва бу қанча очко бўлиши мумкин?

- Буларнинг барчаси ФИФА тартиб-интизом қўмитасининг ихтиёрида. Низомда жарималар кўрсатилмаган, фақат мумкин бўлган жазо турлари кўрсатилган. Тартиб-интизом қўмитаси мавжуд вазият, клубнинг хатти-ҳаракати, жарима миқдори ва кечикиш муддатини ўрганади. Дастлабки қарз жуда катта бўлган шунга ўхшаш ҳолатларни топиш қийин – деярли 10 миллион евро. Одатда бундай вазиятларда клублар ҳаммасини ФИФА ва CAS'га қадар чўзмасдан, имкон қадар тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қилади.


- Нима учун, сизнингча, ҳамма нарса узоққа чўзилди (2010 йилдан бери)?

- Тушунишимча, дастлаб футболчиларнинг ўзлари ҳам, вакиллари ҳам шошилишмаган. Стандарт даъво муддати – мажбуриятларни бажармаган кундан бошлаб 2 йил. Нима учун ҳаммаси шунчалик узоқ давом этганини тушуниш қийин. Аммо, афтидан, бундай қарор 2017 йилда қабул қилинганининг қандайдир сабаблари бор. Шунингдек, мунозараларни низони тинч йўл билан ҳал қилиш учун музокаралар ўтказиш учун жараён тўхтатилган бўлиши ҳам мумкин.


- Ривалдо "Бунёдкор" билан эмас, "Zeromax" компанияси билан шартнома имзолагани ҳақида маълумотлар бор эди. Қандай қилиб бундай бўлиши мумкир?

- Амалда клублар маош тўлайдиган, лекин баъзи бонуслар ёки имиж ҳуқуқи учун тўловлар клуб ҳомийси томонидан амалга ошириладиган ҳолатлар учраб туради.  Лекин шуни тушуниш керакки, ФИФА ва CAS қарорларида "Zeromax" эмас, балки “Бунёдкор” кўрсатилган. Қарор қабул қилган органда "Бунёдкор"ни қарздор сифатида кўрсатишга асос бўлган. Балки Ривалдо ва Денилсоннинг "Zeromax"га нисбатан қандайдир даъволари бордир, аммо барча ҳужжатларга кўра, айнан клуб қарздор.



- Айтайлик, клуб Ривалдо ва Денилсон билан келиша олмади. Банкротлик жараёни қандай кечади?

- ФИФА тартиб-интизом регламентида "спорт ворислиги" механизми назарда тутилган. Ворис клублар ўз ўрнини босадиган ўтмишдошлари учун жавобгардирлар.

"Бунёдкор" банкрот бўлган вазиятни тасаввур қилайлик. Унинг ўрнига, масалан, "Қурувчи" клуби пайдо бўлди. Бундай ҳолатда кредиторлар (клуб қарздор бўлган футболчилар) ФИФАга ушбу клубни ҳуқуқий ворис сифатида тан олиш талаби билан мурожаат қилишлари мумкин. ФИФА бунинг тўғри ёки йўқлигини бир қанча мезонларга кўра таҳлил қилади: жойлашув, клуб ранглари, логотип, тарих, мухлисларнинг ижтимоий идроки. Шундан сўнг янги клубни банкрот бўлган клубнинг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблаш учун асос борми ёки йўқ, аниқ бўлади. Юридик шахсни ўзгартириб бўлмайди ва шу билан қарзларингизни ҳисобдан чиқара олмайсиз. ФИФА шунга ўхшаш мисолларга бир неча бор дуч келган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, агар кредиторлар ФИФАга янги клубни уларга қарздор бўлган клубнинг ҳуқуқий вориси сифатида тан олиш талаби билан мурожаат қилсалар ва ФИФА таҳлил натижаларига кўра буни тан олса, қарзларни тўлаш бўйича барча мажбуриятларни янги клуб ўз зиммасига олади. Ҳозир номини бир ҳарфини ўзгартириб, қуйи дивизиондан кўтарила бошлаган Хорватия клуби билан ҳам худди шундай ишни кўриб чиқяпмиз.

- "Бунёдкор" бирданига фаолиятини тўхтатиб қўйса, унинг ўрнида янги клуб ташкил этилмаса нима бўлади? Ривалдо ва Денилсон пулларини қаердан олишади?

- Бу ҳолатда ҳамма нарса анча мураккаброқ. Сиз ўз ҳуқуқларингизни давлат судлари орқали ҳимоя қилишга уриниб кўришингиз мумкин, бу ҳам содир бўлади, аммо бу янада мураккаб ва қимматроқ жараён. Катта эҳтимол билан, бу ҳолатда Ривалдо ва Денилсон пулларини олмаган бўларди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика