"Спартак" Ўрунов билан шартномани бекор қилгани учун қанча тўлади?

Sherzod Nurmatov
5 сен 2022, 16:51
Остон Ўрунов "Спартак" билан шартномасини бекор қилгани учун нисбатан камроқ миқдорда товон пули олди.

"Гарчи Остоннинг йиллик маоши 600 минг евро атрофида бўлса-да, Москва клуби келишувни бекор қилгани туфайли 150 минг евродан сал кўпроқ пул тўлади", – дея хабар қилди россиялик манба.

Эндиликда хавбек фаолиятини "Урал" клубида давом эттиради. У Екатеринбург жамоаси билан 2025 йилгача мўлжалланган келишув имзолади.

Футболчи "қизил-оқлар"дан товон сифатида шартнома бўйича ўзига тегишли бўлган сумманинг тўлиқ қисмини олмоқчи эди. Музокаралар давомида ярим ҳимоячи сўраган сумма икки баробардан кўпроққа камайтирилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›