UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  1 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  2 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  3 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  3 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0

“Спартак” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди Янгиликлар

“Спартак” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Россиянинг амалдаги чемпиони “Спартак” чемпионатдаги илк ғалабасини тантана қилди.

“Қизил-оқлар” Москва шаҳридаги “Открытие Арена” стадионида “Краснодар” клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Бу чемпионатнинг 3-туридан ўрин олган марказий ўйин эди.

Аввалига 38-дақиқада Квинси Промес белгиланган пенальтини голга айлантириб ўйиндаги ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада эса Фернандо жарима зарбасидан чиройли гол муаллифига айланди.


“Спартак” мавсумдаги илк ғалабасига эришган бўлса, “Краснодар” аксинча, илк очколарни бой берди. Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси 6 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. “Спартак” 5 очко билан 7-поғонадан жой олган. 

Россия чемпионати. 3-тур

"Спартак" - "Краснодар" - 2:0 (2:0)

31 июль, 21.30. “Открытие Арена”

Голлар: 1:0 – 38, пенальти Промес, 2:0 – 45 Фернандо.

“Спартак”: Ребров, Жикия, Боккетти, Ещенко, Комбаров, Самедов (Тимофеев, 76), Фернандо, Глушаков, Промес, Зе Луиш, Луис Адриано (Мельгарехо, 90).

“Краснодар”: Синицин, Гранквист, Мартинович (Рамирес, 58), Грицаенко, Петров, Классон, Жоаозиньо (Мамаев, 58), Перейра (Ристич, 75), Каборе, Вандерсон, Газинский.

Огоҳлантириш: Грицаенко (36).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика