UZ

Сўнгги янгиликлар

Спаллетти: "Кулибалини сотсангиз, ўзимни дарвозанинг эшигига занжирлаб қўяман" Янгиликлар

Спаллетти: "Кулибалини сотсангиз, ўзимни дарвозанинг эшигига занжирлаб қўяман"

"Наполи" бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳимоячи Калиду Кулибалининг эхтимолий сотиб юборилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Калиду менимча сотиб юборилмаса керак. Ўтган мавсумда раҳбарларнинг олдига кириб, уни сотиб юборсангиз, ўзимни дарвозага занжирлаб қўяман, деб қўрқитганимда улар Кулибалини сотиб юборишмаганди. Яна бир бор шундай қилишга тайёрман.

Бу каби футболчилар доимо жамоага ёрдам қўлини чўзади, қаерда қандай ўйнаш кераклигини яхши билади. Шу сабабли уни сотиб юбормасдан яна бир ажойиб мавсум ўтказишни истаймиз.

Одамлар унинг ўрнига ёш ва ғайратга тўла футболчи билан шартнома имзолаш кераклигини айтишади. Калиду кўплаб сабабларга кўра омманинг эътиборига тушган. Унинг келажагини яқин вақтлар ичида муҳокама қилиб оламиз", - деди Спаллетти.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика