Спаллетти 10 минг евро жарима тўлайди

Aslanov Jasurbek
21 авг 2018, 21:47
"Интер" бош мураббийи Лучано Спаллетти "Сассуоло"га қарши А Сериянинг биринчи тур ўйинида ҳакам Маурицио Марианини ҳақорат қилгани учун 10 минг евро жарима тўлайди.

Ўйин 0:1 ҳисобида "Интер"нинг мағлубият билан якунланди. "Сассуоло"нинг ягона голи пенальтидан урилди.

Учрашувдан сўнг Спаллетти баҳс бош ҳакамини қаттиқ ҳақорат қилган. "Интер" мурраббийи жаримадан ташқари огоҳлантириш ҳам олди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia