Спалетти "Наполи"ни тарк этади. Де Лаурентис буни тасдиқлади: “У дам олмоқчи эди. Қандай қилиб мен унга рад жавобини беришим мумкин?"
29 май 2023 10:05
Янгиликлар
Спалетти "Наполи"ни тарк этади. Де Лаурентис буни тасдиқлади: “У дам олмоқчи эди. Қандай қилиб мен унга рад жавобини беришим мумкин?"
"Наполи" раҳбари Де Лаурентис жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти мавсум якунидан сўнг неаполиклар билан хайрлашишини эълон қилди.
"У - эркин инсон. Агар кимдир сизга ишдан бир йил танаффус қилмоқчи эканлигини айтса, уни қўйиб юборишингиз тўғри бўлади. Спалеттининг биз билан яна бир йиллик шартномаси бор, бироқ у бизни чемпион қилганидан сўнг қандай қилиб мен йўқ деган жавобни беришим мумкин. У олдимга келди ва бор кучини берганини айтди. Мен ундан миннатдорман",-деди "Наполи" президенти.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Лучано Спаллетти бошчилигидаги “Наполи” 33 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Италия чемпионига айланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар