UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  0 15:56Эшшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаром-ми?  15 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  13 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  4 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  20 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  6

Совуқ ҳавода иссиқ ўйин, иссиқ ҳавода совуқ ўйин Янгиликлар

Совуқ ҳавода иссиқ ўйин, иссиқ ҳавода совуқ ўйин

Кеча кайфият икки хил бўлди. "Насаф"нинг ОЧЛ плей-офф босқичидаги ғалабаси кишини қанчалик хурсанд қилган бўлса, "Пахтакор"нинг Дохада мағлубияти дилларни шунчалик хира қилди.

Ҳар ҳолда бу - Осиё чемпионлар лигаси, бунда ҳар бир клуб Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади. ОЧЛда жамоа номлар билан ажратилмайди, ҳамма бу Ўзбекистон жамоаси, бу Қатар клуби, бу Саудия Арабистони жамоаси дейди. 

Кеча Қаршида ҳаво совуқ бўлди, бир кун олдин ёққан қалин қор туфайли стадион оппоқ қорга бурканди. Лекин ўйин куни стадион ишчилари катта меҳнат туфайли стадионни яхши ҳолатга келтира олишди. Бунинг устига қор тўхтагани ва қуёш чиққани ҳам ёрдам берди.

Кўп чўзиб ўтирмаймиз, "Насаф"нинг ўйини зўр чиқди. Ҳужумкор, мазмунли ва маънодор. Жамоа таркибига янги келиб қўшилган сербиялик ҳимоячи Славко Лукич биринчи ўйинидаёқ жамоага киришиб кета олди. Ва энг қизиғи, U-23 Осиё чемпионатида ўйнаган ёшлардан Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев ва Бобир Абдухолиқов ҳали тўлиқ тикланишга улгурмай дарҳол асосий таркибда тушиб, илиқ таассурот қолдиришди. 

Натижа ҳам шунга яраша бўлди. "Насаф" 5:1 ҳисобида зафар қучиб, ОЧЛ гуруҳ ўйинларига йўлланма олди. Футболда МУРАББИЙ ИМЗОСИ деган тушунча бор, яъни мураббийнинг қандайлигини жамоаси намойиш этаётган футбол кўрсатиб беради. Кечаги ўйинда ҳам бемалол айта оламизки, Рўзиқул Бердиевнинг имзоси яққол кўзга ташланди.

Ана энди "Пахтакор" ҳақида тўхталамиз. "Ал Гарафа"га қарши осон ўйин бўлмаслигини кутгандик. "Ал Гарафа" бунгача Уэсли Снейдер билан Меҳди Таремини қўлга киритганини ҳам билардик. Аммо бу кечаги мағлубият учун баҳона бўлмаслиги керак. Натижа ўз йўлига, мухлисларни кўпроқ "Пахтакор" кўрсатган ўйин хавотирга солмоқда. 

Иккинчи таймдаги сал фаолликни ҳисобга олмаганда, жамоа биринчи таймда умуман ўйнамади ҳисоб. Қолаверса, "Ал Гарафа" ҳам жуда кучли жамоа эмаслиги кўриниб турибди. "Пахтакор" бунгача ундан-да кучли рақибларни сафарда ютиб келишнинг уддасидан чиққанди. Лекин кеча ўз хатолари туфайли мағлуб бўлди. 

Кечаги ўйинда бош мураббий Шота Арвеладзе имзоси умуман кўринмади. Тўғрисини айтганда, ўтган йилнинг августидан бери Арвеладзе хоҳлаётган футболни сира тушунмайман. У шогирдларидан қандай ўйин кутади ва машғулотларда нимани ўргатади, ҳайронмиз. Шу ўринда селекция ҳақида гапирмоқчи эмасмиз. Чунки жамоага келган футболчиларнинг "Ал Гарафа"ни ютишга салоҳияти бор, фақат бу ерда ҳамма гап мураббийда қолганди. 

Ўтган йил катта мақсадлар эвазига олиб келган Шота Арвеладзе олдига қўйилган асосий вазифалардан бири жамоани Осиё чемпионлар лигасига олиб чиқиш эди. Аммо вазифа бажарилмади ва бундан кейин мураббийнинг тақдири нима бўлиши номаълум. "Пахтакор" Арвеладзега чиқиш эшикларини кўрсатиб, ўрнига бошқа мураббий тайинлайдими ёки грузиялик мутахассисга ишонишда давом этадими, бу кейинги масала. 

Бош мураббийдан талаб қилинадигани жамоани кунма-кун, ҳафтама-ҳафта "Ал Гарафа" билан ўйинга тайёрлаб пишитиб бориши керак эди. "Пахтакор" Туркияда тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиб ҳаммасида ғалаба қозонган бўлса-да, кучли жамоалар билан ўйнамади. Кейин Тошкентга қайтиб "Сўғдиёна"ни 7:0 ҳисобида таслим этди, лекин бу нима фойда берди?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика