Сўнгги қаҳрамонлар. ЕЧЛ финалида "Милан"ни мағлуб этган "Ливерпуль" ҳозир қаерда?

Aziz Tukhtamuradov
5 дек 2016, 23:00
2004/2005 йилги мавсумда Истамбулда бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финали ёдингиздами?


Мерсисайд жамоаси ўшанда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлаётиб, ғалабани ўз томонига оғдира олганди. Келинг, бугун ўша соврин қўлга киритилишида асосий ишни бажарган азаматлар нима билан машғул эканликларига қизиқиб кўрамиз.


Дарвозабон

Ежи Дудек

Ёши: 43

Бугунги кунда: Краковда истиқомат қилмоқда. Польша футболининг Европадаги элчиси


Ҳимоячилар

Сами Хюпя

Ёши: 43

Бугунги кунда: Май ойигача "Цюрих" жамоасида бош мураббий вазифасида ишлаганди. Муваффақиятсиз натижалардан сўнг истеъфога чиқарилган.


Жими Траоре

Ёши: 36

Бугунги кунда: "Сиэтл Саундерс" жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишламоқда


Жейми Каррагер

Ёши: 38

Бугунги кунда: Sky Sports телеканали эксперти


Йон Арне Риисе

Ёши: 36

Бугунги кунда: Ҳиндистоннинг "Ченнай" жамоаси футболчиси


Стив Финнан

Ёши: 40

Бугунги кунда: Лондонда кўчмас мулк савдоси билан шуғулланмоқда


Ярим ҳимоячилар

Хаби Алонсо

Ёши: 34

Бугунги кунда: Германиянинг "Бавария" жамоаси футболчиси


Дитмар Хамман

Ёши: 43

Бугунги кунда: Мураббий бўлишни истаган собиқ футболчи айни пайтда ТВда эксперт сифатида фаолият олиб бормоқда


Стивен Жеррард

Ёши: 36

Бугунги кунда: Яқиндагина МЛС клубидаги фаолиятини якунлади. Тез кунларда "Ливерпул"да иш бошлаши мумкин


Гарри Кьюэл

Ёши: 38

Бугунги кунда: "Уотфорд" ёшлар жамоаси бош мураббийи


Луис Гарсия

Ёши: 38

Бугунги кунда: 2016 йилнинг июлида Австралия жамоаларидан бирида фаолиятини якунлади


Ҳужумчилар

Милан Барош

Ёши: 35

Бугунги кунда: Айни пайтда Чехиянинг "Слован" жамоаси футболчиси ҳисобланади


Жибрил Сиссе

Ёши: 35

Бугунги кунда: Кино соҳасида ўз омадини синаб кўрмоқда


Бош мураббий

Рафаэль Бенитес

Ёши: 56

Бугунги кунда: Англияда Чемпионшипнинг "Ньюкасл" жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда

sports.ru сайти асосида тайёрланди

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia