Сонг: "Месси "Вест Хэм"га ўтса зўр бўларди"

Aziz Tukhtamuradov
12 ноя 2014, 19:33
Айни пайтда ижара асосида "Вест Хэм"да тўп тепаётган Александр Сонг Месси ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

Месси ажойиб йигит. Фаолиятим давомида бирга тўп сурган футболчиларим ичида энг зўри. Мен Анри, Пирес, Бергкамп каби футболчилар билан тўп тепганман. Бу мен учун катта ғурур. "Барселона"да эса Иньеста, Хави ва албатта Месси. Месси доим ғолиб бўлишни истайди. У шундоқ ҳам кўп нарса ютган. Лекин, у янада кўпроғини истайди. "Вест Хэм"га ўтса зўр бўларди", - дейди футболчи.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru