⚡️ Сон Хён Мин Максим Шацкихнинг рекордига яқинлашди
13 окт 2022 10:35
Янгиликлар
⚡️ Сон Хён Мин Максим Шацкихнинг рекордига яқинлашди
Учрашувда дубл қайд этган Сон Хён Мин мусобақадаги умумий голлари сонини 21 тага етказди. У голларининг 19 тасини финал босқичида урган бўлса, 2 таси саралаш раундига тўғри келади. Бу борада ЕЧЛдаги энг яхши осиёлик тўпурар эса Максим Шацких ҳисобланади. Унинг ҳисобида 23 та гол бор.
Эслатиб ўтамиз, кореялик вингер “шпорлар”дан ташқари, мусобақада “Байер” билан ҳам қатнашган. Ҳозирча Сон финал раундида энг кўп тўп (19 та) киритган осиёлик бўлиб турибди. Кейинги ўринда эса Шацких бор – 11 та гол.
Сон Хён Миннинг ЕЧЛдаги статистикаси:
Финал раунди – 51 та ўйин, 19 та гол ва 5 пас;
Саралаш раунди – 3 ўйин, 2 та гол.
Максим Шацкихнинг ЕЧЛдаги статистикаси:
Финал раунди – 45 та ўйин, 11 та гол ва 2 пас;
Саралаш раунди – 24 та ўйин, 12 та гол ва 1 пас.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар