UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЛаЛига. "Реал" сўнгги дақиқада ғаалабани илиб кетди!  40 02:33Хулен Лопетеги: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг зўр клубларидан бири"  0 02:15"Арсенал" "Бавария" футболчисини нишонга олди  0 01:59КАМБЭК! Италия Суперкубоги ярим финалида "Милан"дан камбек!  4 00:55"Челси" футболчиси учун мавсум тугаган бўлиши мумкин  0 00:32Аморим: "Ливерпуль" биздан яхшироқ ҳолатда, лекин бизда ғалаба учун имкониятлар етарлича"  1 00:13ЛаЛига. "Валенсия" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари маълум!  48 23:59Туркия. "Ризеспор" "Бешиктош" билан дуранг ўйнади, Алиқулов гол урганди, аммо...  1 23:32Рэшфордни икки топ-клуб кузатмоқда  0 23:14Италия Суперкубоги. Ўғил отасига қарши ўйнайди!  3 22:50"Тоттенхэм" Англия термаси посбонини нишонга олди  5 22:30Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"даги фаолияти якунланаётганини тасдиқлади  6 22:08"Андижон" янги мавсум учун тайёргарликни бошлади  2 21:51Гвардиола: "Бу шунчаки осон ва оддий иш бўлмайди"  4 21:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи "Қизилқум"га ўтиши мумкин  1

Сон Хен Миндан championat.asia учун эксклюзив интервью: "Ўйин зерикарли ўтгани йўқ" Янгиликлар

Сон Хен Миндан championat.asia учун эксклюзив интервью: "Ўйин зерикарли ўтгани йўқ"

ЖЧ-2022 1-тури доирасида Уругвайга қарши ўйиндан кейин Жанубий Корея термаси сардори Сон Хен Мин championat.asia учун эксклюзив интервью берди.

- Ўйин ҳақида нима дея оласан?

- Икки жамоа ҳам натижадан мамнун, менимча. Ўйин зерикарли бўлди, голлар бўлмади дейишингиз мумкин, аммо ўйин қизиқарли бўлди. Икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди. 0:0 - ўйин учун адолатли натижа деб ўйлайман. 

- Кейинги икки ўйин сен учун қанчалик муҳим?

- Ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. 

 - Бугун ниқоб тақиб олгандинг, ўзинги қандай ҳис қиляпсан?

- Албатта, мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Майдонда ниқоб тақиб олган ягона футболчи эмасман. Кўп футболчилар шундай қилишмоқда ва бу ким учундир қулай. Мен Жаҳон чемпионатида эканлигимдан бахтлиман ва ниқоб билан бўлса ҳам ўйнай олаётганимдан хурсандман. 

- Харри Кейн оёғидан жароҳат олганди. У билан гаплашдингми ёки ҳали кўришмадингми? 

- Биз яқин дўстлармиз, аммо бу маълумотни айта олмайман. Албатта, у дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан. Унга энг яхши тилакларни тилаб қоламан. 

- Гуруҳ босқичида Роналдуга қарши майдонга тушасан...

- Роналду ҳали ҳам мен учун қаҳрамон ва бу нарса ҳеч қачон ўзгармайди. Кейинги рақиб Гана ва бу жуда муҳим ўйин. Мен ва умуман бутун жамоа ҳозирда Ганага қарши учрашувга бор эътиборимизни қаратишимиз керак. Бугунги ўйин жуда оғир бўлди. Уругвай ҳам жуда кучли қаршилик кўрсатди. Биз ҳам уч очко олишимиз мумкин эди. Бироқ 0:0 адолатли натижа бўлди. Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз. Бугунги ўйин аллақачон ортда қолди. Биз кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз керак. 

- Хван Уи Жо фойдалана олмаган вазият ҳақида гапирсанг...

- Барчамиз инсонмиз, хато қиламиз. Уи Жо жамоамиздаги энг кучли ҳужумчи. Вақти келса, мен ҳам вазиятлардан фойдалана олмайман. Уи Жонинг ўзи ҳозир бундан энг кўп афсусланяпти. Бу футбол. Биз совуққонроқ бўлишимиз керак. Жамоадошим ҳаракат қилмоқда, у ҳақида ножўя гап гапира олмайман.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика