«Сўғдиёна»:Машғулотлар қизғин давом этмоқда

Aslanov Jasurbek
25 авг 2017, 13:00
Аввал хабар берганимиздек,олий лиганинг 19-тур доирасида бўлиб ўтиши лозим бўлган “Сўғдиёна” -“Насаф” баҳси миллий терма жамоа ўйинлари сабабли номаълум муддатга қолдирилган эди.

Жамоа ҳозирги кунда 20-турдаги рақиби “Обод”га қарши тайёргарликни давом эттирмоқда. Машғулотлар икки маҳал  «Сўғдиёна» қароргоҳида олиб борилмоқда.


Кечаги кечки машғулот жараёнида жамоанинг барча футболчилари қатнашди. Машғулот бошида жамоа футболчилари енгил югуриб олди. Кейин эса Зоҳид Нурматов бошчилигида чигилёзди машқларни бажардилар.














Ғайрат Умиров ва Умид Қодиров якка тартибда машғулот ўтказишмоқда.


Жамоа бош мураббийи Игорь Шквирин эътиборини бўлажак ўйиндаги қўлланиладиган тактикани амалда синаб кўришга қаратмоқда.






Машғулотларда жамоа ёшлари ҳам иштирок этмоқдалар.


Футболчилар иккига бўлинган ҳолда ўзаро футбол ўйнадилар. Машғулотларни Игорь Шквирин,Диёр Файзиев,Зоҳид Нурматов ва Расул Ҳайитовлар олиб боришмоқда.


“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcsogdiana.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›