UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

"Сўғдиёна" - "Турон" учрашувидан сўнг четлатилган ҳакам қайтишини яна "Сўғдиёна" иштирокидаги баҳс билан бошлайди Янгиликлар

"Сўғдиёна" - "Турон" учрашувидан сўнг четлатилган ҳакам қайтишини яна "Сўғдиёна" иштирокидаги баҳс билан бошлайди

Шу йилнинг 14 март куни бўлиб ўтган Суперлига 2-тур "Сўғдиёна" - "Турон" баҳси анча шов-шувга сабаб бўлганди.

Бу ўйинда Суперлига дебютанти "Турон" ноҳақ белгиланган пенальти қурбони бўлиб, бунинг оқибатида 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган ҳамда ўйиндан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Ислом Исмоилов видеода ҳакамлик шаънига аччиқ гапларни гапирганди. 

Орадан кўп ўтмай ўйиндаги ҳакамлик мутахассислар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва бош ҳакам Виктор Серазитдинов номуайян муддатга Суперлигадан четлатилди. Лекин Серазетдинов бу орада бекор ўтирмади, у Биринчи лига билан Пролигада фаолият юритди. 

ПФЛ сайтидаги маълумотга кўра, у май ойидан бери Биринчи лиганинг 3та ҳамда Пролиганинг битта учрашувини бошқарган. 

Биринчи лига:

"Нефтгазмонтаж" - "Зомин" 2:1

"Бунёдкор-Фарм" - "Лочин" 0:1

"Чиғатой" - "Зомин" 4:6

Пролига:

"Янгиер" - "Олимпик" 2:0

Бугун ПФЛ сайти Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълони қилди. Унга кўра, 20 август куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувини Виктор Серазитдинов бошқаради.

Бундан кўриниб турибдики, 47 ёшли ҳакам Суперлига жамоалари ўртасидаги ўйинга қайтишини яна "Сўғдиёна" иштирокидаги баҳс билан бошлайди. Серазитдинов бу сафар қандай ҳакамлик қилади, буни вақт кўрсатади. 

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика