UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  0 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  8 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  6 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  234 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  4 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  14 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22

"Сўғдиёна" стадиони учрашувларни қабул қилишга шай ҳолатда Янгиликлар

"Сўғдиёна" стадиони учрашувларни қабул қилишга шай ҳолатда

13 апрель куни "Сўғдиёна" Coca Cola Суперлигасининг 10-туридан жой олган "Турон"га қарши беллашувни ўз аренасида ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Кеча Лига Жиззахдаги стадион ҳолатини ўрганди. 

Лига ва клуб ўртасидаги келишув асосида "Сўғдиёна"нинг ОФК Кубоги ярим финали доирасидаги ўйинидан сўнг янги майдон учун ҳаракат бошланди. Айни вақтда майдон яхши ҳолатда. Дренаж ва суғориш тизими янгиланган. Тез орада клуб суғориш тизимини компьютерлаштириш жараёнини бошлайди. Бу эса чимни талаб этилган даражада парваришлаш инсон омили эмас, балки аниқ рақамлаштирилган механизм орқали бошқарилишини таъминлайди. 

Шунингдек, мазкур чимни яхши ҳолатда сақлаб туриш учун техника талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги "Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-115-сонли қарори бу каби техникаларни харид қилиш учун қулайликларни назарда тутади. Шундан келиб чиқиб, "Сўғдиёна" футбол клуби Лига тавсияси асосида тез орада янги техника харид қилади. 

Қайд этиш керак, 2022 йилда "Сўғдиёна" клуб базасини ишга туширганди. 2024 йилда мазкур база қошидаги футбол майдони ҳам Лига талаб қилаётган кўринишга келтирилади. Шунингдек, келаси йилда клуб академиясини расман фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 

13 майдан эътиборан Ўзбекистонда майсаси талабга жавоб берадиган стадионлар сони 11 тага етади: "Пахтакор", "Жар", "Бунёдкор", "Локомотив" (барчаси Тошкент), "Марказий" (Наманган), "Ўзбекистон" (Яйпан), "Истиқлол" (Фарғона), "Марказий" (Қарши), "Бухоро" спорт мажмуаси (Бухоро), "Марказий" (Ғузор), "Сўғдиёна" (Жиззах). Йил якунига қадар бундай майдонлар сони 14 тани ташкил қилиши режалаштирилган: ОКМК (Олмалиқ), "Бобур Арена" (Андижон), "Сурхон Арена" (Термиз). 

Маълумот учун, Лига сентябрь ойидан бошлаб Бекободда футбол учрашувларини ўтказмаслик бўйича "Металлург" футбол клуби билан келишувга эришган. Шунингдек, "Қизилқум" ва "Динамо" футбол клублари бундай чим билан 2024 йилги мавсумни Суперлигада ўтказиши имконсиз эканлиги юзасидан огоҳлантирилган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика