UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

“Сўғдиёна” ўринбосарлари қорда ҳам мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда ФОТО Янгиликлар

“Сўғдиёна” ўринбосарлари қорда ҳам мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда ФОТО

Теглар :  Сўғдиёна
"Сўғдиёна" ёшлари ҳам мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Машғулотлар “Сўғдиёна” академияси майдонида икки маҳалдан олиб борилмоқда.

Ўринбосарлар мураббийлари жамоага ёш иқтидор эгаларини жалб қилишда селекция ишларини фаол ташкил қилган. Анвар Алматов бошчилигидаги жамоага бир нечта футболчилар жалб қилинди. Улардан “Андижон” жамоасида ажойиб ўйинлар билан муҳлислар кўнглидан жой олган Ойбек Нурматов, “Ғаллаорол”дан Бехруз Дўстматов, Жиззах Олимпия заҳиралари коллежининг “Олимпия” жамоасидан Муслимбек Абдуллаевлар жамоа билан машғулотларда иштирок этмоқда.

Жамоа кўригида бўлган бир нечта футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказиш мақсадида назорат ўйинлари ўтказилмоқда. Улардан бири “Жиззах Барс ” жамоасига қарши бўлиб ,унда 3:2 ҳисобида "Сўғдиёна" ёшлари ғалабани расмийлаштирди.

Маълумот ўрнида яна шуни айтиб ўтиш жоизки, 3 та гол ҳам Ойбек Нурматов ҳисобига ёзилди.

Бўлажак мавсумда ўринбосарлар жамоасига чемпионатда яхши натижалар қайд этиб, юқори ўринлар учун курашиш вазифаси қўйилган.

Сўнгги кунлардаги  об-ҳавонинг совуқлиги ва майдонни қор қоплаганига қарамай ёшлар машғулотга зўр бериб ишламоқда. Қўйида бугунги машғулотдан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика