UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   0 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  5 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  8 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9

Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди Янгиликлар

Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди

Бироздан сўнг Суперлига 25-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Локомотив" ўйини якунланди.

"Сўғдиёна" — "Локомотив" 2:0

Гол: 72 - Люпчо Дориев (Олег Зотеев), 87 - Владимир Йовович (Алишер Салимов)

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шавкат Раҳматов, Ҳусниддин Шодмонов

Тўртинчи ҳакам: Хушнуд Суюнбоев

ВАР: Найим Қосимов

АВАР: Андрей Тсапенко

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Қудрат Мадрайимов.

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Исломжон Қобилов, 6. Алишер Салимов, 9. Самандаржон Мавлонқулов, 14. Люпчо Дориев, 15. Хондамир Мустафоқулов, 22. Алексей Носко, 28. Станислав Андреев ( 23. Суҳроб Иззатов,46), 33. Олег Зотеев, 99. Умидбек Султонов (8. Владимир Йовович,59).

Захира: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 4. Отабек Аҳадов, 7. Муҳаммадсафо Фозилов,  17. Самандар Синдаров, 34. Дилшодбек Мисиралиев, 68. Сардорбек Ҳошимов, 82. Фазлиддин Омонкелдиев.

"Локомотив": 1. Абдумавлон Абдулжалилов, 3. Валерий Кичин, 7. Сардор Абдунабиев (6. Озодбек Ўктамов,85), 8. Дилшод Жўраев (72. Рустам Ҳалназаров,77), 11. Константин Базелюк ( 9. Темур Мамасидиқов,85), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (10. Шодиёр Шодибоев, 65), 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 55. Анзур Исмоилов (с), 70. Абубакр Ризо Турдиалиев, 77. Лазизбек Мирзаев ( 15. Жасур Ҳакимов, 65), 97. Михаил Гашченков.

Захира: 32. Суҳробжон Султонов, 27. Собит Синдаров, 28. Қувончбек Абраев, 35. Азизбек Абдумажитов, .

Огоҳлантириш: 41 - Михаил Гашченков, 90 - Абубакр Ризо Турдиалиев


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди

90. Огоҳлантириш: Турдалиев ҳакам томонидан огоҳлантирилди

87. ГОООЛ. Владимир Йовович ҳисобни оширди

85. Ўктамов ва Мамасидиқов майдонга тушди, улар Базелюк ва Абдунабиевни алиштиришди

82. Дориев шерикларининг ажойиб ҳаракатларини гол билан якунлаши мумкин эди, бироқ бу сафар меҳмонлар дарвозабони ўз ўрнида

77. Жўраев учун учрашув якунланди. Унинг ўрнига Холназаров майдонга тушди

72. ГОООЛ. ДОРИЕEEEВ. Мезбонларнинг легионер футболчиси узоқ масофадан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди

68. Анзур Исмоиловнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

67. Устунлик тўлиқ мезбонлар томонига ўтди

65. ВАРдагилар ҳам Насибуллаевнинг қарори тўғри эканлигини маълум қилди

62. Hondaмир Мустафоқулов гол урди, бироқ Насибуллаев гол бўлган вазиятда тўп мезбонлар футболчисининг қўлига теккан деб голни бекор қилди. Энди барчасини ВАР ҳал қилади

59. Владимир Йовович Султоновнинг ўрнига майдонга тушди

56. Михаил Гашченковнинг зарба жуда ноаниқ кетди

50. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми. Зотеевнинг зарбаси ноаниқ кетди

48. Мавлонқуловнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

46. Иззатов Андреевнинг ўрнига майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

41. Огоҳлантириш: Михаил Гашченков ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Легионер футболчи рақибнинг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатди

39. Муҳаммаданас яхши ҳаракат қилди, унинг зарба аралаш узатмасини Митрович қайтармоқда

34. Мезбонларда стандарт вазиятлар кўпаймоқда. Ҳозирча «темирйўчилар»нинг ҳимояси яхши ҳаракат қилмоқда

30. Мирзаев рақиб ҳимоячидан ажойиб тарзда қочиб кетди ва зарба йўллади, бироқ ёш ҳужумчининг зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабон тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди

28. Қулматовнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

23. Мавлонқуловда яна бир имконият бўлди, бироқ яна ҳужумчига озгина омад етишмади

17. Мавлонқулов ҳисобни очганди, бироқ ён ҳакам байроғини кўтарди. Гол бекор бўлди

15. Қобилов яхши имконияга эга бўлиши мумкин эди, бироқ меҳмонлар посбони яхши ҳаракат қилди

10. Учрашув ҳозирча анча сокин ўтмоқда. Тўп асосан майдон марказида

3. «Сўғдиёна» илк дақиқалардан ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. Бироқ ҳозирча ҳар икки зарба ноаниқ кетди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика