UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон (матнли трансляция)  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  7 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  3 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  22 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  12 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  10 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  25 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

“Сўғдиёна” иккинчи лига клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

“Сўғдиёна” иккинчи лига клуби билан дуранг ўйнади

Теглар :  Сўғдиёна
“Сўғдиёна” мураббийлар штаби жамоага келган янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш мақсадида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Бу сафар Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси спарринг рақиб сифатида танланди. Бугун ушбу ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва унда дуранг натижа қайд этилди. Биринчи бўлимда устунлик Жиззах клуби томонида бўлди. Кўп ўтмай бош ҳакам томонидан рақиб дарвоза томон пенальти белгилади ва ундан Дилмурод Каримов унумли фойдаланиб, ўйиндаги ҳисобни очди. Ўйиннинг 19 -дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим “Сўғдиёна” фойдасига якунланди.

Иккинчи бўлимда Александр Мочинов “Сўғдиёна” ёшлар вакилларига ўзларини синаб кўриш учун имкон берди ва таркибда асосан ёшлар ҳаракат қилишди. “Оқ-тепа” футболчилари эса иккинчи бўлимда фаол ҳаракат қилиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Бугунги ўйинда айрим сабабларга кўра Сардор Эминов ва Иззатилла Абдуллаев иштирок эта олмадилар.

“Сўғдиёна” - “Оқ-тепа”  2:2
Голлар: 
Дилмурод Каримов, Ихтиёр Тошпўлатов

“Сўғдиёна”: Шерзод Абдураимов,Сардор Қулматов, Умид Қодиров, Элёр Орифов ,Азамат Исроилов ,Дамир Низамов ,Ихтиёр Тошпўлатов ,Шерзод Жалилов, Отабек Ҳайдаров, Дилмурод Каримов ,Дониёр Одилов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ширинбой Абдуллаев, Нодир Қўйбоқов ,Ҳаёт Шодмонов ,Обид Ҳакимов ,Рахматилло Мелибоев, Жасур Ўринов ,Сахоб Рашидов,Ойбек Нурматов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика