UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  0 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  1 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  6 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  4 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  5 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  5 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  10 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1

"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади Янгиликлар

"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

2026 йилги мавсумда юқори мақсадларни кўзлаган "Сўғдиёна" футбол клуби янги мавсумга пухта ва режа асосида тайёргарлик кўришни бошлади. 

Жамоамиз қишки ўқув-йиғин машғулотларини бир неча босқичда ўтказиб, жисмоний ва тактик жиҳатдан тўлиқ шаклланишни мақсад қилган.

Тайёргарликнинг дастлабки босқичи 10-20 январь кунлари Жиззах шаҳрида ташкил этилади. Ушбу даврда футболчиларнинг умумий жисмоний ҳолатини тиклаш ва асосий юкламаларга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шундан сўнг 21 январдан 20 февралга қадар жамоа Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттиради. Анталиядаги йиғин юқори интенсивликдаги машғулотлар, тактик ишланмалар ва рақобатбардош ўйинлар билан ажралиб туради.

Мазкур йиғин доирасида Сўғдиёна бир қатор хорижий жамоаларга қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ушбу беллашувлар янги мавсум олдидан жамоанинг ўйин тизимини мукаммаллаштириш, футболчиларнинг мусобақа ритмига киришини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади", – дейилади хабарда. 

Ўртоқлик учрашувлари жадвали:

23 январь — "Спартак" Суботица (Сербия)

29 январь — "Силекс" (Шимолий Македония)

1 февраль — "Челябинск" (Россия)

4 февраль — "Алтай" (Қозоғистон)

10 февраль — "Рустави" (Грузия)

13 февраль — "Нижний Новгород" (Россия)

16 февраль — "Динамо" Батуми (Грузиянинг 2 карра чемпиони)

19 февраль — "Факел" (Россия)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
05 янв 18:59:46
Sarvar Imomnazarov
Qaysi jamoa haqida gap ketayotganiniham yozib qoʻyiylarda. Ikkita Gruziya jamoasiga qarshi oʻynaydi ekanku. Qaysi biri 2 karra chempion. Oʻyla, izla, topmi biyogʻi.
   
05 янв 16:42:57
Abdulaziz Turdibekov
qanaqa yuqori yana o'sha 2006-2007 lani o'ynatadi bo'ldi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика