

Шундан сўнг тайёргарликнинг иккинчи босқичи Жиззахда ташкил этилди. Куни кеча ўртоқлик учрашуви мақомида ўтган "вилоят дербиси"да жамоамиз 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва “Зомин”га ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Иккинчи даврага тайёргарлик давом этади ва эртага Диёр Файзиев бошчилигида жамоа Тошкентга йўл олади. Тошкентда "Сўғдиёна" бир нечта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. 23 июль куни жамоа “Нефтчи” га қарши баҳс олиб борса, 26 июлда “Шўртан”га қарши майдонга тушади. Эртага “Нефтчи” билан кечадиган баҳс соат 18:00да “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтади.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати.



